Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.1992 й. 494-сон "Орол" илмий-тадқиқий мувофиқлаштириш марказининг Нукус бўлимини қайта ташкил қилиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.1992 й.

N 494




"ОРОЛ" ИЛМИЙ-ТАДҚИҚИЙ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ МАРКАЗИНИНГ

НУКУС БЎЛИМИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



Оролбўйи минтақасида содир бўлаётган жараёнларни жадал ва чуқур ўрганиш ҳамда уларнинг қонуниятларини аниқлаш асосида Оролбўйи экологияси муаммоларинй ҳал қилиш учун мавжуд илмий потенциалдан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Орол" илмий-тадқиқий мувофиқлаштириш марказининг Нукус бўлими Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими таркибида Оролбўйи экология муаммолари бўлими этиб қайта ташкил қилинсин.


2. Молия вазирлиги Оролбўйи экология муаммолари бўлимининг 1992 йил охирига қадар ишлашини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тақдим этган ҳисоб-китобларга мувофиқ таъминлаш учун маблағ ажратсин.


3. Фан ва техника давлат қўмитаси, Фанлар академияси 1993 йилга ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида Оролбўйи экология муаммолари бўлимининг илмий-тадқиқот ишлари мавзуларини кўзда тутсин.


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ўртоқ М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Муталов