Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 27.12.1996 й. 372-I-сон "Навоий вилоятининг Янгиработ шаҳарчасини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.12.1996 й.
N 372-I
НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИНГ ЯНГИРАБОТ
ШАҲАРЧАСИНИ ТУМАН БЎЙСУНУВИДАГИ
ШАҲАРЛАР ТУРКУМИГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Навоий вилояти Хатирчи туманидаги Янгиработ шаҳарчаси туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Раиси Э. Халилов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1997 й., N 2, 70-модда