ЎзССР Президентининг 29.03.1991 й. ПФ-182-сон "Сурхондарё вилояти таркибида Узун районини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ
СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
29.03.1991 й.
N ПФ-182
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
ТАРКИБИДА УЗУН РАЙОНИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши раёсатининг Сурхондарё вилояти таркибида маъмурий маркази Узун аҳоли пунктида бўлган Узун районини ташкил этиш, унинг таркибига Боботоғ, Жончек, Ленин номли, Телпакчинор, Узун қишлоқларини ҳамда Сариосиё районидаги "Хандиза" совхози ерларидан фойдаланиладиган чегаралардаги Сангардак қишлоғи ҳудудининг бир қисмини киритиш тўғрисидаги илтимоси қондирилсин.
Сариосиё районининг маъмурий маркази Узун аҳоли пунктидан Сариосиё шаҳар посёлкасига кўчирилсин.
Ўзбекистон Совет Социалистик
Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1991 й., 5-сон, 110-модда