Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 11.02.2004 й. 597-II-сон "Сирдарё вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишига баъзи ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

11.02.2004 й.

N 597-II



СИРДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ

ТУЗИЛИШИГА БАЪЗИ ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Маъмурий-ҳудудий тузилмаларни мақбуллаштириш ва такомиллаштириш ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тузилмасини янада оқилона шакллантириш мақсадида ва "Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:

а) Сирдарё вилоятининг Меҳнатобод туманини алоҳида маъмурий-худудий бирлик сифатида тугатиб, мазкур туман эгаллаб келган ҳудудларни Мирзаобод тумани таркибига (Баҳористон, Йўлдошобод қишлоқлари ва "Янгиер" балиқчилик хўжалиги ҳудуди ҳамда "Туркистон" ўрмон хўжалиги ҳудудининг бир қисми) ва Ховос тумани таркибига (Бинокор, Зафаробод, Туркистон, Чаманзор, Қаҳрамон, Ҳусниобод қишлоқлари ҳудуди ва "Туркистон" ўрмон хўжалиги ҳудудининг бир қисми) кўшиб юбориш тўғрисидаги;

б) Оқолтин тумани ҳудудининг бир қисмини (Барлос, Чинобод қишлоқлари ҳудуди ва "Сирдарётелеком" ёрдамчи хўжалиги) Мирзаобод тумани таркибига;

Ховос тумани ҳудудининг бир қисмини (Дўстлик қишлоғи, "Ширин" ширкат хўжалиги, "2-Фарҳод" шаҳарчаси, Гулистон давлат университетининг ўқув хўжалиги ва Ички ишлар вазирлиги ҳарбий қисмининг ёрдамчи хўжалиги) Боёвут тумани таркибига;

Шароф Рашидов тумани ҳудудининг бир қисмини, Учтом қишлоғи билан биргаликда, Оқолтин тумани таркибига ўтказиш тўғрисидаги;

Янгиер шаҳрининг Ховос шаҳарчасини Ховос тумани таркибига ўшазиб, уни туманнинг маъмурий маркази этиб белгилаш тўғрисидаги;

в) Шароф Рашидов туманининг номини Сардоба тумани деб ўзгартириш тўғрисидаги.


2. Сирдарё вилоятининг Боёвут, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба, Ховос туманлари ва Янгиер шаҳрининг чегаралари график чизмага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар:

тугатилган халқ депутатлари Меҳнатобод туман Кенгаши ҳудудида жойлашган сайлов округлари ва бошқа ўтказилаётган ҳудудлардаги сайлов округларидан сайланган депутатлар тегишинча халқ депутатлари Боёвут, Мирзаобод, Оқолтин ва Ховос туманлари Кенгашлари депутатлари эканликлари;

номи ўзгартирилган Шароф Рашидов туман халқ депутатлари Кенгаши депутатлари халқ депутатлари Сардоба туман Кенгаши депутатлари эканликлари белгилаб қўйилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Сирдарё вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишига ўзгартиришлар киритилаётган даврда туман хўжалиги тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ташкилий тартибда ва бир маромда бошқарилишини таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин.


5. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси муҳокамасига киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                      Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2004 йил, 1-2-сон, 54-модда.