Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 09.11.1995 й. 145-I-сон "Бахт шаҳрини вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.11.1995 й.

N 145-I




БАХТ ШАҲРИНИ ВИЛОЯТГА

БЎЙСУНУВЧИ ШАҲАРЛАР ТУРКУМИГА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сирдарё вилояти ҳокимининг туманга бўйсунувчи Бахт шаҳрини вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисидаги илтимосномаси қондирилсин.


2. Сирдарё туманининг Орлов қишлоғидаги Ёш ленинчи ва Сайхунобод туманининг Истиқлол қишлоғидаги Ободон аҳоли пунктлари Бахт шаҳри доирасига киритилсин.


3. Бахт шаҳрининг чегараси илова қилинаётган график чизмасига мувофиқ тасдиқлансин.


4. Халқ депутатлари Бахт шаҳар Кенгашига депутатлар сайловини ўтказиш халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашига топширилсин.


5. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиғига киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                      Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1995 й., N 12, 308-модда