Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 01.05.1998 й. 640-I-сон "Фарғона шаҳрининг чегараларини кенгайтириш ва тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.1998 й.

N 640-I



ФАРҒОНА ШАҲРИНИНГ ЧЕГАРАЛАРИНИ

КЕНГАЙТИРИШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фарғона вилоят ҳокимининг Охунбобоев тумани ҳудудининг 351,5 гектар ва Фарғона тумани ҳудудининг 28 гектардан иборат қисмини Фарғона шаҳри ҳудудига қўшиш тўғрисидаги илтимономаси қондирилсин.


2. Фарғона шаҳрининг чегараси график чизмасига мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Фарғона шаҳри таркибига қўшилаётган 88,5 гектар майдондан иборат қишлоқ хўжалик аҳамиятидаги ерлар тегишли хўжаликларнинг ихтиёрида қолдирилади.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг раиси                                                      Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1998 й., 5-6-сон, 121-модда