Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 03.11.2010 й. 182-II-сон " Тошкент шаҳар Собир Раҳимов туманининг номини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.11.2010 й.

N 182-II



ТОШКЕНТ ШАҲАР СОБИР РАҲИМОВ

ТУМАНИНИНГ НОМИНИ ЎЗГАРТИРИШ

ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, Тошкент шаҳар Собир Раҳимов туманининг номи Олмазор тумани деб ўзгартирилсин.


2. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.


3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатасининг Спикери                                  Д. Тошмуҳамедова



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2010 йил, 11-сон, 416-модда.