Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 09.07.2013 й. 260/4-27-сон "Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектлар номларини тартибга келтириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.2013 й.

N 260/4-27




ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ БАЪЗИ

ГЕОГРАФИК ОБЪЕКТЛАР НОМЛАРИНИ

ТАРТИБГА КЕЛТИРИШ ТЎҒРИСИДА



"Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш комиссиясининг баъзи географик объектлар номларини тартибга келтириш тўғрисидаги таклифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Туман ҳокимликлари:

Туман ҳудудидаги баъзи жойларга янги номлар берилиши муносабати билан амалга оширилиши лозим бўлган барча ишлар (кўча қўрсаткичлари ва пешлавҳалар алмаштирилиши, шахсий уй-жойларни тартибли рақамлаш, фуқаролар паспортларига, муассаса, корхона ва ташкилотлар муҳр ва штампларига, иш қоғозларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ва бошқа ишлар) 1 ойлик муддатда бажарилишини таъминласин.


3. Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ. Расулов):

Қайта номланган ва янги ном берилган географик объектлар номлари шаҳар реестрига киритилишини таъминласин.

Шаҳар реестрига киритилган географик объектларнинг номлари ҳақидаги ахборот юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда тақдим этиб борилиши таъминлансин.


4. Ободонлаштириш бош бошқармаси (А. Каримов):

Номи тартибга келтирилган кучаларга тегишли кўрсаткичлар ўрнатилиши ҳамда шахсий уй-жойларни тартибли рақамлаш ишлари бажарилишини мувофиқлаштирсин.


5. Шаҳар комиссияси ҳузуридага ишчи гуруҳи (Ф. Зияев)га:

Ушбу қарор туман ҳокимликларига ҳамда бошқа тегишли давлат ва жамоат ташкилотларга етказилишини таъминласин.


6. Мазкур қарор изоҳи "Тошкент оқшоми" - "Вечерний Ташкент" газеталарида эълон қилинсин.


7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.



Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси                                             Р. Усманов






Халқ депутатлари Тошкент

шаҳар Кенгашининг

2013 йил 9 июлдаги

260/4-27-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектлар

номларини тартибга келтирилаётган кўча,

коллеж ва истироҳат боғлари

РЎЙХАТИ

    

N

Жойнинг хозирги номи


Жойнинг янги номи


Изоҳ


ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИ БЎЙИЧА:

1.

Шоаҳмад Шомаҳмудов 2-тор кўчаси


Тошкўча 1-берк кўчаси


Туташ кўча номларини соддалаштириш мақсадида. "Обиназир" маҳалласи


2.

Шоаҳмад Шомаҳмудов 3-тор кўчаси


Тошкўча 2-берк қўчаси


Туташ кўча номларини соддалаштириш мақсадида. "Обиназир" маҳалласи


3.

Шоаҳмад Шомаҳмудов 4-тор кўчаси


Тошкўча 3-берк кўчаси


Туташ кўча номларини соддалаштириш мақсадида. "Обиназир" маҳалласи


4.

Шоаҳмад Шомаҳмудов 5-тор кўчаси


Тошкўча 4-берк кўчаси

Туташ кўча номларини соддалаштириш мақсадида. "Обиназир" маҳалласи


5.

Номсиз янги берк кўчалар


Янги Жарариқ 1, 2-берк кўчаси


Туташ кўча номларини уйғунлаштириш мақсадида. "Эски Жарариқ" маҳалласи


СЕРГЕЛИ ТУМАНИ БЎЙИЧА:

6.

Номсиз янги кўча

Ёрқин ҳаёт кўчаси

Кўча номини маҳалла номи билан уйғунлаштириш мақсадида. "Ёрқин ҳаёт" маҳалласи


7.

Номсиз янги кўчалар

Ёрқин ҳаёт 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8-тор кўчаси

Туташ қўча номларини уйғунлаштириш мақсадида. "Ёрқин ҳаёт" маҳалласи


8.

Номсиз янги берк кўчалар

Ёрқин ҳаёт 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11-берк кўчаси

Туташ қўча номларини уйғунлаштириш мақсадида. "Ёрқин ҳаёт" мадалласи


9.

Сайфи Олимов 2-берк кўчаси

Қумариқ 2-берк кўчаси

Туташ кўча номларини уйғунлаштириш мақсадида. "Қумариқ" маҳалласи


10.

Шоҳрухия 2-берк кўчаси (такрор)

Қумариқ 3-берк кўчаси

Туташ кўча номларини уйғунлаштириш мақсадида. "Қумариқ" маҳалласи


ОЛМАЗОР ТУМАНИ БЎЙИЧА:

11.

Чимбой 2-берк кўчаси

Эзгу берк кўчаси

Туташ кўча номларини уйғунлаштириш мақсадида. "Зиё" маҳалласи


12.

Уста Олим 2-берк кўчаси ва ушбу кўча йўналишида пайдо бўлган янги кўча

Чилтўғон 8-берк кўчаси

Туташ кўча номларини уйғунлаштириш мақсадида. "Чилтўғон" маҳалласи


ЮНУСОБОД ТУМАНИ БЎЙИЧА:

13.

Номсиз янги кўча

Янгиқўрғон кўчаси

Янгитдан бунёд бўлган жой бўлгани учун. "Шарқ ҳақиқати" маҳалласи


14.

Номсиз янги тор кўчалар

Янгиқўрғон 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9-тор кўчаси


Туташ кўча номларини соддалаштириш мақсадида. "Шарқ ҳақиқати" маҳалласи


15.

Номсиз янги берк қўча

Янгиқўрғон берк кўчаси

Туташ кўча номларини соддалаштириш мақсадида. "Шарқ ҳақиқати" маҳалласи


16.

Номсиз янги кўча

Катта Ҳасанбой кўчаси

Жойнинг тарихий номи "Шарқ ҳақиқати" маҳалласи


17.

Номсиз янги тор кўчалар

Катта Ҳасанбой 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12-тор кўчаси


Туташ кўча номларини соддалаштириш мақсадида. "Шарқ ҳақиқати" маҳалласи


18.

Номсиз янги берк кўча

Катта Ҳасанбой берк кўчаси

Туташ кўча номларини соддалаштириш мақсадида. "Шарқ ҳақиқати" маҳалласи


19.

Номсиз янги кўча

Зоғариқ кўчаси

Жойдан ўтган қадимга ариқ номи. "Шарқ ҳақиқати" маҳалласи


20.

Номсиз янги тор кўчалар

Зоғариқ 1, 2-тор кўчаси

Туташ кўча номларини соддалаштириш мақсадида. "Шарқ ҳақиқати" маҳалласи


21.

Номсиз янги кўча

Беназир кўчаси

Ўз маъносида. "Шарқ ҳақиқати" маҳалласи


22.

Номсиз янги берк кўчалар

Беназир 1, 2-берк кўчаси

Туташ кўча номларини соддалаштириш мақсадида. "Шарқ ҳақиқати" маҳалласи


23.

Номсиз янги тор кўчалар

Аҳроробод 4, 5-тор кўчаси

Туташ кўча номларини соддалаштириш мақсадида. "Шарқ ҳақиқати" маҳалласи


24.

Янги берк кўчалар

ҳроробод 3, 4, 5-берк кўчаси

Туташ кўча номларини соддалаштириш мақсадида. "Шарқ ҳақиқати" маҳалласи


25.

Номсиз янги қўча

Юқори Салор кўчаси

Кўча Салор каналининг юқори қисмида жойлашгани учун. "Обод" маҳалласи


26.

Номсиз янги тор кўчалар

Юқори Салор 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7-тор кўчаси

Туташ кўча номларини соддалаштириш мақдадида. "Обод" маҳалласи


27.

Номсиз берк қўча

Юқори Салор берк қўчаси

Туташ кўча номларини соддалаштириш мақсадида. "Обод" маҳалласи


28.

Номсиз янги кўча

Юқори Бўзсув кўчаси

Кўча Бўзсув каналининг юқори қисмида жойлашгани учун. "Обод" маҳалласи


29.

Номсиз янги тор кўчалар

Юқори Бўзсув 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8-тор кўчаси

Туташ кўча номларини соддалаштириш мақсадида. "Обод" маҳалласи


30.

Қодир Маҳсумов кўчаси

Матонат кўчаси

Шу номдаги ёндош маҳалла номига уйғунлаштириш мақсадида. "'Турон" маҳалласи


31.

Убай Орифов кўчаси

Халқобод кўчаси

Жойнинг тарихий номи. "Турон" ва "Мирзо Улуғбек" маҳалласи


32.

Халқобод кўчаси

Халқобод 6-тор кўчаси

Туташ кўча номларини уйғунлаштириш мақсадида. "Мирзо Улуғбек" маҳалласи


33.

Убай Орифов 1-тор кўчаси

Халқобод берк кўчаси

Туташ кўча номларини уйғунлаштириш мақсадида. "Мирзо Улуғбек" маҳалласи


ЯККАСАРОЙ ТУМАНИ БЎЙИЧА:

34.

Носир Умурзоқов кўчаси

Ўрикзор 4-тор кўчаси

Туташ кўча номларини уйғунлаштириш мақсадида. "Абдулла Авлоний ва "Ўрикзор" маҳалласи


35.

Шопўлат Абдуллаев 1-берк кўчаси

Ракат берк кўчаси

Туташ кўча номларини уйғунлаштириш мақсадида. "Абдулла Авлоний" маҳалласи


ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИ БЎЙИЧА:

36.

Х.З. Каланов номидаги Компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи


Юнусобод Компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи


Коллеж номини тартибга келтириш мақсадида


37.

М.С. Турсунхўжаева номли Тиббиёт коллежи


Тошкент Тиббиёт коллежи

Коллеж номини тартибга келтириш мақсадида


38.

А.А. Хўжаев номли Республика дизайн коллежи


Республика дизайн коллежи


Коллеж номини тартибга келтириш мақсадида


МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ БОШ

БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИ БЎЙИЧА:

39.

Янги маданият ва истироҳат боғи


"Болажон" маданият ва истироҳат боғи


Ушбу маданият ва истироҳат боғи болажонларга мўлжалланганлиги учун


          

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги

Географик объектларни номлаш ва қайта

номлаш комиссиясининг масъул котиби                           Э .Исматуллаев