Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.1996 й. 203-сон "Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, ташкилотлар ва бошқа топонимик объектларнинг номларини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.1996 й.

N 203




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ

МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ БИРЛИКЛАР,

АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ, ТАШКИЛОТЛАР ВА

БОШҚА ТОПОНИМИК ОБЪЕКТЛАРНИНГ

НОМЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимиз мустақиллигига беш йил тўлаётганлигига қарамай ҳамон жойларда топонимик объектларнинг эски тузум ва коммунистик мафкурага хизмат қиладиган, халқимиз тарихи ва миллий анъаналарига боғлиқ бўлмаган номлари сақланиб қолмоқда. Булар истиқлол мазмун-моҳиятини тушунмасликдан, миллий мафкура ва миллий ғурур сустлигидан, баъзан эса масъулиятсизлик ва лоқайдликдан келиб чиқмоқда. Натижада бу янгича фикрлаш ва яшашни ўрганиш шароитларида халқимизни мустақиллик ғояларидан чалғитмоқда. Ҳокимликлар, улар ҳузуридаги топонимик комиссияларнинг етарли даражада фаолият кўрсатмаётганлигини ҳисобга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг топонимик объектлар номларини тартибга солиш борасидаги ишлари талаб даражасида эмас деб ҳисоблансин. Бу борадаги камчиликлар учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига кўрсатиб ўтилсин,

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, ташкилотлар, корхоналар, кўчалар, майдонлар, хиёбонлар ва бошқа объектларга ном бериш, уларнинг номларини ўзгартириш ва тартибга солиш масъулияти шахсан юклатилсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига:

10 кун муддат ичида ҳокимликлар ҳузурида ташкил этилган топонимик комиссиялар фаолияти ва таркибини кўриб чиқиш, улар олиб бораётган ишларни фаоллаштириш мақсадида комиссиялар таркибига тарихчилар, тилшунослар, ҳуқуқшуносларни, жамоатчилик ва маҳаллий бошқарув идоралари вакилларини жалб этиш;

1996 йил 1 сентябргача ўзгартириладиган топонимик объектлар номларини қайта кўриб чиқиш, объектларнинг эски тузум давридан сақланиб қолган, халқимиз тарихи ва анъаналари билан боғлиқ бўлмаган номларини ўзгартириш ва уларга ном беришда тарихий, миллий, табиий ва бошқа маҳаллий шароитларни ҳисобга олиш, кишилар шарафига қўйилган барча номларнинг белгиланган қоидалар ва мақсадга мувофиқлигини қайта кўриб чиқиш топширилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шахсларнинг номини ҳаёт чоғида бирор жойга қўйишга ҳамда абадийлаштиришга рухсат берилмайди.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 123-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Х.С. Караматов зиммасига юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                      И. Каримов