Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.1997 й. 390-сон "Аҳолининг рухий саломатлигини яхшилаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.08.1997 й.

N 390



АҲОЛИНИНГ РУХИЙ САЛОМАТЛИГИНИ

ЯХШИЛАШ ТЎҒРИСИДА


Аҳолининг рухий саломатлигини муҳофаза қилишни беморларнинг ижтимоий-ҳуқуқий аҳволини ва психиатрия хизмати мутахассисларини ижтимоий ҳимоя қилишни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Соғлиқни сақлаш  вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа вазириклар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасида аҳолининг рухий саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир тадбирларнинг идоралараро дастури иловага* мувофиқ маъқуллансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1997 йилда ва кейинги йилларда рухий касалларни эхтиёжга мувофиқ меҳнат қилишга қайта ўргатиш ва ишга жойлаштириш учун зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг бир қисмини ихтисослаштирилган корхоналарга айлантирсинлар.

Рухий касалларни меҳнат қилишга қайта ўргатиш ва ишга жойлаштириш учун ихтисослаштирилган корхоналар фаолияти солиқ олиш масалалари бўйича даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ва ҳудудий психиатрия муассасаларини маблағ билан таминлашга йўналтирилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига южлансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ў. Султонов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.