Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.08.1996 й. ПФ-1553-сон "Самарқанд шаҳрини "Амир Темур" ордени билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.08.1996 й.

N ПФ-1553



САМАРҚАНД ШАҲРИНИ "АМИР ТЕМУР"

ОРДЕНИ БИЛАН МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА



Темурийлар давлатининг пойтахти сифатвда жаҳон илму фани, маданияти ва меъморчилик санъатининг ривожланишига ҳамда давлатлараро ҳамкорликни, тинчликни, халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш ишига катта ҳисса қўшганлиги ва шаҳар аҳлининг ўзбек халқи тарихий ва маънавий меросини кўп асрлар мобайнида авайлаб-асраб, жаҳонга машҳур этишдаги ғоятда катта хизматларини эътиборга олиб, мустақил мамлакатимизда туб ислоҳотларни амалга ошириш, унинг иқтисодий тараққиётини жадаллаштиришдаги фаол иштироки учун ҳамда соҳибқирон Амир Темурнинг 660 йиллиги муносабати билан Самарқанд шаҳри "Амир Темур" ордени билан мукофотлансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов