Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.08.1996 й. ПФ-1554-сон "Шаҳрисабз шаҳрини "Амир Темур" ордени билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.08.1996 й.

N ПФ-1554



ШАҲРИСАБЗ ШАҲРИНИ "АМИР ТЕМУР"

ОРДЕНИ БИЛАН МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА



Шаҳрисабз шаҳри аҳлининг Темурийлар даври улкан маданий ва маънавий меросини, ноёб тарихий ёдгорликларини асраб-авайлаш, ёш авлодни буюк аждодларимизнинг муносиб ворислари қилиб тарбиялаш ва уларни озод мамлакатимиз буюк истиқболини яратишга қодир кишилар қилиб вояга етказиш ишига қўшган алоҳида хизматларини эътиборга олиб ҳамда соҳибқирон Амир Темур Таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан Шаҳрисабз шаҳри "Амир Темур" ордени билан мукофотлансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов