Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.1996 й. ПФ-1459-сон "Ғалаба куни байрами муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.05.1996 й.

N ПФ-1459



ҒАЛАБА КУНИ БАЙРАМИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ИККИНЧИ

ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг Ўзбекистон Республикаси давлат манфаатларини ҳимоя қилишдаги катта хизматлари учун ва 9 Май Ғалаба Куни байрами муносабати билан:


1. Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек байналминал жангчилардан бўлган ногиронлар энг оз иш ҳақининг 2,5 баравар миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирлансин.


2. Ушбу Фармонни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ушбу мукофотнинг тўланишини таъминласинлар.


4. Дам олиш куни 1996 йил 12 май якшанбадан 1996 йил 10 майга кўчирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов