Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.05.1994 й. ПФ-844-сон "1941-1945 йилларда фашизмга қарши урушда қатнашганларни ва мамлакат ичкарисида ишлаган меҳнаткашларни Ғалаба куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.05.1994 й.

N ПФ-844



1941-1945 ЙИЛЛАРДА ФАШИЗМГА ҚАРШИ

УРУШДА ҚАТНАШГАНЛАРНИ ВА МАМЛАКАТ

ИЧКАРИСИДА ИШЛАГАН МЕҲНАТКАШЛАРНИ

ҒАЛАБА КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ғалаба кунининг байрам қилиниши ҳамда биринчи марта Ўзбекистон Республикаси орден ва медаллари таъсис этилиши муносабати билан 1941-1945 йилларда фашизмга қарши уруш қатнашчилари ва мамлакат ичкариси меҳнаткашларининг Ватанимиз озодлиги, мустақиллиги, тинч осмони ва гуллаб-яшнаши йўлидаги хизматлари учун:


1. Фашизмга қарши урушда фронтлардаги жанговар ҳаракатларда иштирок этган ҳарбий хизматчилар, ёлланган шахслар, партизанлар, яширин иш олиб борган кишилар, уруш даврида Қуролли Кучларда хизмат қилган ҳарбий хизматчилар ва ёлланган шахслар, "1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун", "Япония устидан қозонилган ғалаба учун" медаллари билан тақдирланган шахслар "Жасорат" медали билан;

Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган ва 1941 йил 22 июндан 1945 йил 9 майгача ўтган даврда халқ хўжалигида камида олти ой ишлаган, "1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида шавкатли меҳнати учун" медали билан мукофотланган, "Қамалдаги Ленинградда яшаган кишига" нишони бўлган шахслар, иккинчи жаҳон уруши даврида фашистлар ва уларнинг иттифоқчилари томонидан тузилган қамоқ лагерларида, гетто ва бошқа қамоқларда сақланган балоғатга етмаган собиқ тутқинлар "Шуҳрат" медали билан мукофотлансин.


2. "Жасорат" ва "Шуҳрат" медаллари ҳамда тегишли пул маблағи Ўзбекистон Мустақиллиги куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, Миллий хавфсизлик хизмати раиси, ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятларнинг, шаҳар ва туманларнинг ҳокимлари томонидан маҳаллий ҳарбий идораларнинг, уруш ва меҳнат фахрийлари кенгашларининг вакиллари иштирокида тантанали вазиятда топширилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 6, 170-модда