Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.1998 й. 516-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.12.1998 й.

N 516



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аппарати фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Маъмурий-бошқарув аппарати ходимлари сонини қисқартиришга доир чора-тадбирлар комплекси тўғрисида" 1998 йил 7 сентябрдаги 383-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ташкилий тузилмаси 1-12-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Бош вазир Ў.Т.Султонов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ўртасидаги вазифаларнинг тақсимланишини бир ҳафта муддатда тайёрласин ва тасдиқлаш учун тақдим этсин.


3. Бош вазирнинг ўринбосарлари - комплекслар раҳбарлари Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасига киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда котибиятлар тўғрисидаги низомни ва котибиятлар ходимлари ўртасидаги функционал вазифалар тақсимланишини бир ҳафта муддатда қайта кўриб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


4. Штатлар қисқариши муносабати билан бўшаб қоладиган ходимларнинг аввалги лавозимлари бўйича амалда бўлган моддий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари сақлаб қолинсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 майдаги 248-сон қарорининг 1-банди, Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 июндаги 221-сон, 1997 йил 24 декабрдаги 565-сон, 1998 йил 13 январдаги 20-сон ва 1998 йил 9 сентябрдаги 386-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.