Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.1998 й. 398-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
21.09.1998 й.
N 398
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ АППАРАТИ
ТУЗИЛМАСИГА ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 1997 йил 20 майдаги 248-сон қарорига 1з-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси фаолиятига мутасаддилик қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Индустрияни ривожлантириш комплекси (Ў. Т. Султонов)га юклансин.
Индустрияни ривожлантириш комплекси аппарати тузилмасига қўшимча равишда 1 нафар бош мутахассис, 1 нафар етакчи мутахассис лавозимлари киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов