Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.12.1997 й. 543-сон "Вазирлар Маҳкамасининг пахта ва пахта толасини қайта ишловчи корхоналарни қуришга ва уларни қайта ихтисослаштиришга доир таклифларни кўриб чиқувчи комиссияси таркибини қисман ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.12.1997 й.

N 543



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ПАХТА

ВА ПАХТА ТОЛАСИНИ ҚАЙТА ИШЛОВЧИ

КОРХОНАЛАРНИ ҚУРИШГА ВА УЛАРНИ

ҚАЙТА ИХТИСОСЛАШТИРИШГА ДОИР

ТАКЛИФЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚУВЧИ

КОМИССИЯСИ ТАРКИБИНИ

ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 апрелдаги 203-сон қарори билан ташкил этилган пахта ва пахта толасини қайта ишловчи корхоналарни қуришга ва уларни қайта ихтисослаштиришга доир таклифларни кўриб чиқувчи Комиссияси таркибига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири А.И. Муҳитдинов Комиссия раисининг ўринбосари этиб тасдиқлансин, Қ.Ғ. Обидов ушбу вазифадан озод этилсин.


Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазири Э.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Мақроиқтисодиёт ва статистика вазири ўринбосарлари А.М. Жўраев ва Ф.П. Баратовлар киритилсин, Х.М. Муҳитдинов, А.Г. Корнеев, Т.Ғ. Раҳимов ва А.С. Қозоқхоновлар унинг таркибидан чиқарилсин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                               Ў. Султонов