Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.1997 й. 307-сон "Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.1997 й.

N 307



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКРОИҚТИСОДИЁТ ВА СТАТИСТИКА

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ МАКРОИҚТИСОДИЙ

ВА ИЖТИМОИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасини Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига ўзгартириш тўғрисида" 1997 йил 15 майдаги ПФ-1780-сон Фармонидан келиб чиқадига вазифаларни бажариш ҳамда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси томонидан амалга ошириладиган аналитик ва прогноз ишланмаларни илмий-услубий таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Макроиқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

макроиқтисодий бошқаришнинг монетар усуллари ва механизмларини тадқиқ қилиш;

бозор ислоҳотларини амалга ошириш шароитларида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш омиллари ва тенденцияларини таҳлил қилиш;

миллий ҳисоблар тизимидан фойдаланган ҳолда мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг кўп вариантли макроиқтисодий моделларини ишлаб чиқиш;

республиканинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўрнини белгилайдиган ўзига хос шарт-шароитлар ва омилларни ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётнинг мақбул тузилмасини босқичма-босқич шакллантириш бўйича асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;

республиканинг барқарор иқтисодий ўсиши, жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига интеграциялашуви омилларини тадқиқ қилиш;

табиий ва минерал хом ашё ресурсларидан, ишлаб чиқариш потенциалидан фойдаланишни таҳлил қилиш;

республика минтақаларини комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чикишни методологик ва услубий таъминлаш;

иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида иқтисодий конъюнктура ҳамда амалий фаоллик мониторингини ўтказиш;

демографик жараёнларни, ижтимоий ривожланиш ва аҳоли фаровонлиги даражасини, меҳнат ресурсларини иш билан таъминлаш муаммоларини тадқиқ қилиш.


2. Макроиқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар институти тузилмаси 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

Макроиқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар институти ўз фаолияти тўғрисида Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига ҳисоб беради ва Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси буюртмалари асосида илмий-тадқиқотлар ўтказишга ажратиладиган бюджет маблағлари, грантлар, шунингдек шартнома асосида бошқа буюртмачилар маблағлари ҳисобига фаолият кўрсатади;

институтга илмий ходимлар қабул қилиш танлов асосида, тегишли илмий-тадқиқот ишларини бажариш юзасидан якка тартибда контрактлар тузган ҳолда амалга оширилади.


4. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги:

икки ҳафта муддатда Макроиқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар институти тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

бир ой муддатда институт ходимларини аттестациядан ўтказсин;

институтни зарур ахборот базаси билан таъминласин, уни статистик ахборотлар юбориладиган ташкилотлар реестрига киритсин, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлардан келадиган илмий-услубий ҳамда аналитик материалларни танишиб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун жўнатсин.


5. Макроиқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар институти директорига, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан келишган ҳолда, институт тузилмасига белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 17 июндаги

307-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика

вазирлиги ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ижтимоий

тадқиқотлар институти

ТУЗИЛМАСИ


Директор

Директорнинг фан бўйича ўринбосари

Комплекс макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлар бўлими

Макроиқтисодий бошқариш монетар усуллари шуъбаси

Валюта ва ташқи иқтисодий муносабатлар шуъбаси

Иқтисодметрик моделларни ишлаб чиқиш бўлими

Тармоқлараро балансни ишлаб чиқиш гуруҳи

Иқтисодиётни таркибий қайта ўзгартиришлар дастурларини шакллантириш бўлими

Иқтисодиёт секторларида амалий фаоллик конъюнктураси бўлими

Директорнинг фан бўйича ўринбосари

Демография ва меҳнат. ресурслари бўлими

Аҳоли турмуш даражаси бўлими

Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўлими

Минтақаларни комплекс ривожлантириш бўлими

Табиатдан оқилона фойдаланиш ва Оролбўйини ривожлантириш гуруҳи

Транспорт ва коммуникациялар тизимлари бўлими


* * *


Иқтисодиётнинг барқарорлиги муаммолари бўлими

Илмий котиб хизмати

Бухгалтерия

Кадрлар ва махсус ишлар бўлими

Маъмурий-хўжалик бўлими






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 17 июндаги

307-сон қарорига

1а-ИЛОВА



Ўзбекистон Рсспубликаси Макроиқтисодиёт ва статистика

вазирлиги ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ижтимоий

тадқиқотлар институти

ТУЗИЛМАСИ







Директор


















































Директорнинг фан бўйича ўринбосари




Директорнинг фан бўйича ўринбосари


Иқтисодиётининг барқарорлиги муаммолари бўлими (махсус бўлим)
























Комплекс макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлар бўлими




Демография ва меҳнат ресурслари бўлими


Илмий китоб хизмати







Мақроиқтисодий бошқариш монетар усуллари шуъбаси

















Аҳоли турмуш даражаси бўлими


Кадрлар ва махсус ишлар бўлими


Валюта ва ташқи иқтисодий муносабатлар шўъбаси


























Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўлими


Бухгалтерия


Иқтисодметрик моделларни ишлаб чиқиш бўлими



















Тармоқлараро балансни ишлаб чиқиш гуруҳи




Табиатдан оқилона фойдаланиш ва


Умумий бўлим














Орол бўйини ривожлантириш гуруҳи







Иқтисодиётни таркибий қайта ўзгартиришлар дастурларини шакллантириш бўлими





Маъмурий-хўжалик бўлими


















Транспорт ва коммуникациялар тизимлари бўлими







Иқтисодиёт секторларида амалий фаоллик конъюктураси бўлими