Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.1994 й. 123-сон "Ўзбекистон Республикасидаги топонимик объектларга машҳур кишиларнинг номини бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Республика комиссиясини тузиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.1994 й.

N 123



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ

ТОПОНИМИК ОБЪЕКТЛАРГА МАШҲУР

КИШИЛАРНИНГ НОМИНИ БЕРИШ

МАСАЛАЛАРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ

РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИНИ

ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, физик-жуғрофий, геологик ва бошқа топонимик объектларнинг номларини тартибга солиш тўғрисида" 1993 йил 3 сентябрдаги қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасидаги топонимик объектларга машҳур кишиларнинг номини бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси 1-иловага* мувофиқ таркибда тузилсин ва ушбу комиссия тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Республика комиссияси манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 1994 йилнинг II чораги охиригача табиий-жўғрофий ва бошқа топонимик объектларнинг номларини умумдавлат, миллий манфаатлардан, тарихий, табиий-жўғрофий шароитлардан келиб чиққан ва меҳнаткашларнинг истакларини ҳисобга олган ҳолда тартибга солиш ишларини асосан тугаллашни таъминласин.


3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1981 йил 27 майдаги 457-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлими ҳамда Ҳудудий-ташкилий бўлимига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.