Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.1994 й. 446-сон "1995 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти хўжаликларида шоли етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.09.1994 й.

N 446



1995 ЙИЛДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

ХЎЖАЛИКЛАРИДА ШОЛИ ЕТИШТИРИШНИ

КЎПАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти табиий-иқтисодий имкониятларидан самарали фойдаланиш, бу минтақани шоли етиштиришга ихтисослашувини чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 1995 йилда шолипояларни кенгайтириш ва дон экинлари майдонини қисқартириш, шунингдек, бошоқли экинлар дони ва шоли етиштириш ҳамда харид қилиш ҳажмлари тўғрисидаги таклифлари иловага* мувофиқ қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги шолипояларни жойлаштиришни қабул қилинган алмашлаб экиш схемаларига мувофиқ ва ҳосилдорликни кўпайтиришни назарда тутиб амалга оширсинлар.

Ажратиладиган майдонларга экилишини таъминлайдиган ҳажмлардаги уруғликни 1994 йил ҳосилининг энг ҳосилдор шоли навларидан тўпласинлар.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 5 августдаги 400-сон қарори 1, 2, 3-иловаларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                          И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.