Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.01.2001 й. 46-сон "2001 йилда шоли экиладиган майдонлар ва ялпи шоли ҳосили тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.01.2001 й.

N 46



2001 ЙИЛДА ШОЛИ ЭКИЛАДИГАН

МАЙДОНЛАР ВА ЯЛПИ ШОЛИ

ҲОСИЛИ ТЎҒРИСИДА


Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, республика аҳолисининг гуручга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг 2001 йилда шоли экиладиган майдонлар, шоли етиштириш ва уни давлат ресурсларига топшириш ҳажмлари тўғрисидаги таклифига 1-иловага мувофиқ розилик берилсин.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 ноябрдаги 417-сон қарорига мувофиқ Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари хўжаликларида шоли экишнинг мақсадга мувофиқ эмас деб эътироф этилгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси, Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2001 йилда шолининг юқори ҳосилли, эртапишар навларининг қулай агротехник муддатларда экилишини таъминласинлар. Шу билан бирга шоли экиладиган майдонлар сув билан кафолатли таъминланган туманларда жойлаштирилсин. Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида шолини кўчат усулида экиш технологияси кенг қўллансин, бунинг учун мавжуд махсус техника паркидан фойдаланилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга 2001 йил ҳосилидан уруғлик шоли етиштириш ва "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси корхоналарига етказиб бериш бўйича 2-иловага мувофиқ топшириқ белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


Белгилаб қўйилсинки, уруғчилик хўжаликлари давлат ресурсларига товарбоп шоли сотишни фақат уруғлик шоли ғамлаш топшириғи бажарилгандан кейингина амалга оширадилар.


4. "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда товарбоп ва уруғлик шоли харид қилиш юзасидан контрактация шартномалари тузилишини 2001 йил 1 февралгача таъминласинлар.


5. "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси 2001 йил 1 августгача шоличилик хўжаликларига товарбоп ва уруғлик шоли давлат харидлари умумий суммасининг 50 фоизгачаси миқдорида босқичма-босқич аванс бериб туришни амалга оширсинлар.


6. "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорациясига шоличилик хўжаликларига 2001 йил ҳосили учун давлат ресурсларидаги товарбоп шолидан 19,0 минг тонна уруғлик беришга рухсат этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда товар ва уруғлик учун харид қилинадиган шолининг харид (шартномавий) нархлари бўйича 2001 йил 1 августгача таклиф киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                      И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 22 январдаги

46-сон қарорига

1-ИЛОВА



2001 йилда шоли экиладиган майдонлар

ва шоли етиштириш


Экин

майдони,

минг га


Ҳосилдорлик,

га/ц

Ялпи

ҳосил,

минг

тонна


Давлат

ресурсларига

сотиш, минг

тонна


вилоятлар:






Сурхондарё


5,0

33,0

16,5

9,9

Сирдарё


6,0

32,0

19,2

11,5

Тошкент


9,0

37,8

34,0

20,4

Жами:


125,0

34,7

433,7

260,2

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 22 январдаги

46-сон қарорига

2-ИЛОВА



2001 йил ҳосилидан уруғлик шоли етиштириш

ва “Ўздонмаҳсулот” давлат-акциядорлик

корпорацияси корхоналарига

етказиб бериш бўйича

ТОПШИРИҚ


(тонна)


Уруғлик тайёрлаш ҳажми


Ҳаммаси


юқори репродукциялар

(элита, I, II репродукция)


навдор


вилоятлар:





Сурхондарё


100

1150

1250

Сирдарё


140

1610

1750

Тошкент


204

2296

2500

Жами:


2370

29380

31750