Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2000 й. 194-сон "2000 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишни уюшқоқлик билан ўтказиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2000 й.

N 194



2000 ЙИЛГИ БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ

ҲОСИЛИНИ ЙИҒИШТИРИБ ОЛИШНИ

УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бошоқли дон экинларини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни таъминлаш ҳамда давлат ресурсларига дон сотиш юзасидан контрактация шартномаларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:

жорий йилнинг 20 майигача ғалла ўриш комбайнларини тайёрлаш ва уларни тайёргарлик чизиғига чиқариб қўйиш, шунингдек дон тозалаш машиналари ва дон ташиш транспорт воситаларини тузатиш тугалланишини таъминласинлар, 25 майдан 1 июнгача эса комбайнлар комиссиялар томонидан далолатномалар бўйича қабул қилинишини тугалласинлар;

ўрим-йиғим ишлари даврида техниканинг узлуксиз ишлаши учун эҳтиёт қисмлар ва тузатиш материалларининг зарур захираларини яратсинлар;

хўжаликлар ва машина-трактор парклари устахоналари ва техника хизмати кўрсатиш пунктларининг, кўчма сервис хизмати кўрсатиш ҳамда ёнилғи-мойлаш материаллари қуйиш воситаларининг бир маромда ишлашини ташкил этсинлар;

ҳосилни йиғиштириб олишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 1-иловага мувофиқ комбайнлар, шу жумладан "Кейс", "Клаас" ва "Нью-Холланд" комбайнлари ишлашини таъминласинлар.

Дон ҳосили ўрим-йиғимининг ташкил этилиши ҳамда ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олиниши учун масъулият шахсан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси раҳбарлари зиммасига юклансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

комбайнчилар, транспорт воситалари ҳайдовчилари, ўрим-йиғимда ва дон ташишда, техникага хизмат кўрсатишда банд бўлган бошқа ходимлар меҳнатига комбайннинг иш унумига, ҳосил ўрим-йиғими сифатига қараб ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришга оид тавсияларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва хўжаликларга етказсинлар. Меҳнатга маҳсулот билан ҳақ тўлаш ҳисобига дон беришни фақат дон қабул қилиш корхоналарига дон сотиш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилгандан, уруғлик фонди ғамлангандан ва маҳсулот кирим қилингандан кейин амалга оширсинлар;

ҳамма жойда комбайнларнинг гуруҳ бўлиб ишлашини ташкил этсинлар, гуруҳларнинг ҳар бирига техника хизмати кўрсатиш ва транспорт воситаларини, ёнилғи қуйиш машиналарини бириктириб қўйсинлар. Ғалланинг пишишига қараб гуруҳларнинг ҳаракатланиш йўналишларини ишлаб чиқсинлар;

озуқа етиштиришни кўпайтириш ва суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида 2-иловага мувофиқ майдонларга такрорий экинлар, сабзавот ва картошка эксинлар.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 18 апрелдаги 201-Ф-сон фармойишига мувофиқ "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси ва "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасининг саноат корхоналари саноат корхоналари билан "МТП" давлат-акциядорлик жамиятлари ўртасида тегишли шартномалар тузиш асосида, дон ҳосилини йиғиштириб олиш даврида йирик ғаллачилик туманларига бириктириб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси хўжаликларга уларнинг буюртманомаларига мувофиқ донни ташишда фойдаланиш учун юк автомобилларини 3-иловага мувофиқ миқдорларда юборсинлар.

Зарурат бўлганда дон ташишга Мудофаа вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг автомобиль транспорти томонларнинг келишувига асосан жалб қилинсин.

Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси 2000 йил ҳосили дони учун ҳисоб-китоб қилиш бўйича траншларни ўтказишда дон ташиш учун автотранспорт хизматларига ва “Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг” компанияси машинасозлик корхоналарига ҳақ тўлашни назарда тутсин.

Донни дон қабул қилиш пунктларига етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари "Ўзавтотранс" корпорацияси автокорхоналари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва дон маҳсулотлари корхоналари ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси томонидан тўланиши белгилаб қўйилсин.


5. "Ўздавдонинспекция" "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси ва "Ўздавназоратуруғмарказ" билан биргаликда тайёрланаётган дон ва бошоқли дон экинлари уруғлигининг сифати устидан қатъий кундалик назорат ўрнатсин, белгиланган меъёрлар ва қоидаларнинг бузилиши ҳолларига қатъий барҳам берсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда хўжаликларнинг 2000 йилда ўзлари етиштирган ҳосилдан Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 17 августдаги 391-сон ва 1999 йил 26 октябрдаги 478-сон қарорларида белгиланган ҳажмларда уруғлик ғамлашини ташкил этсин.

Уруғлик донни "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси билан тузилган контрактация шартномалари бўйича дон сотишнинг умумий ҳажмлари ҳисобига топшириш, шунингдек товарбоп дондан уруғлик сифатида фойдаланиш қатъий тақиқлансин. Уруғлик фонди яратишнинг белгиланган тартиби бузилишига йўл қўйган шахслар республика қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилсин.


7. Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси ва Жамғарманинг молия агентлари билан биргаликда топширилган дон учун Топширилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун якуний ҳисоб-китоб қилишда тўловларни амалга ошириш тартибига мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан хўжаликлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига "Пахта-банк", "Ғалла-банк" ва бошқа тижорат банклари орқали дон ўрим-йиғими мавсуми қатнашчиларига ҳар 5 кунда ҳақ тўлаш учун хўжаликлар ва машина-трактор паркларининг пул маблағларига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ ҳажмда таъминлаш тавсия этилсин.


9. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси томонидан уруғчилик хўжаликларидан навли уруғларни сифатига мувофиқ - супер элита учун товарбоп донга белгиланган нархдан 300 фоизга, элита уруғ учун 200 фоизга, биринчи репродукцияли уруғ учун 150 фоизга, иккинчи ва учинчи репродукцияли уруғ учун 100 фоизга оширилган нархлар бўйича харид қилиш шартлари сақлаб қолинсин ва oлар давлат ресурсларига харид қилинадиган доннинг умумий ҳажмларига киритилмайди.


10. Дон ташиётган темир йўл ва автомобиль транспорти хизматлари учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш мақсадида 2000 йил дон ҳосилини ташиш даврида, истисно тариқасида, шу йилнинг 1 ноябригача "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси тизими корхоналари учун бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларга (транспорт харажатларини ҳисобга олган ҳолда) тушумдан 15 фоизгача миқдорда маблағ ажратиш ставкаси белгилансин.


11. "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштиришнинг бутун даврида хўжаликларга, машина-трактор паркларига ҳамда ҳосилни ўриш-йиғишда ва ташишда банд бўлган бошқа ташкилотларга ёнилғи-мойлаш материалларининг белгиланган лимитлар бўйича узлуксиз берилишини таъминласин. "Кейс", "Класс", "Нью-Холланд" комбайнлари ва тракторлари учун мой етказиб берилишига алоҳида эътибор берилсин.


12. "Ўзагрокимётаъминот" бирлашмаси элеватор ва омборхоналарни, шунингдек дон маҳсулотларини зарарлантириш учун "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси буюртманомаларига мувофиқ румигантларнинг ўз вақтида (2000 йил июнь ойида) келтирилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Eчки ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари доннинг нобуд бўлиши ва талон-торож қилиниши ҳолларининг олдини олиш мақсадида донни ўриб-йиғиб олиш жойларида, хирмонларда ва дон қабул қилиш пунктларида кеча-кундуз ишлайдиган назорат постлари ташкил этсинлар, ёнғиндан сақлаш бўйича зарур тадбирларнинг бажарилишини таъминласинлар.


14. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги дон қабул қилиш корхоналари даражасида хўжаликлар томонидан дон етиштириш ва сотиш тўғрисидаги статистика ҳисоботининг тўғрилигини мунтазам текшириб борсин ва аниқланган нотўғри маълумотлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 19 майдаги

194-сон қарорига

1-ИЛОВА



2000 йилда бошоқли дон экинлари ўрим-йиғимида

ғалла комбайнларининг қатнашиши


Ғалла комбайнлари,

жами


шу жумладан,

"Кейс", "Клаас",

“Нью-Холланд”

комбайнлари


улардан мавсум

бошлангунгача

келадигани


Қорақалпоғистон

Республикаси


150

150


вилоятлар:





Андижон


332

104

7

Бухоро


224

77

19

Жиззах


592

156

28

Қашқадарё


1263

182

29

Навоий


148

40

7

Наманган


448

73

10

Самарқанд


809

133

22

Сурхондарё


463

119

23

Сирдарё


359

124

10

Тошкент


472

135

25

Фарғона


471

92

20

Хоразм


80

80


Жaми


5811

1465

200

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 19 майдаги

194-сон қарорига

2-ИЛОВА



2000 йилда бошоқли дон экинлари йиғиштириб

олингандан кейин суғориладиган ерларда такрорий

қишлоқ хўжалиги экинлари экиш

МАЙДОНЛАРИ

(минг га)



Ҳаммаси


Улардан:


маккажўхори


сабзавот


соя


картошка


дон

учун


силос

учун


Қорақалпоғистон

Республикаси


0,5

-


0,5



вилоятлар:








Андижон


21,7

2

15,1

3

1,5

0,1

Бухоро


13

2

8

3


-

Жиззах


7,5

1

3

3


0,5

Қашқадарё


9,1

2

4

3


0,1

Навоий


5,1

1

2

2


0,1

Наманган


22,4

2

15,1

4

1

0,3

Самарқанд


15,3

2

10

3


0,3

Сурхондарё


16,1

2

10,1

4



Сирдарё


9,1

1

5,1

3



Тошкент


26,6

2

15,2

8

1

0,4

Фарғона


24,2

2

15,1

6

1

0,1

Хоразм


7

-

5,5

1,5

-


Жами


177,6

19

108,2

44

4,5

1,9

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 19 майдаги

194-сон қарорига

3-ИЛОВА



2000 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилини

ташиш учун жалб қилинадиган юк автомобиллари,

тиркамали транспорт тракторлари

Жами


Шу жумладан


Улардан


автомо-

биллар


тиркамали

трактор

лар


Қишлоқ ва сув

хўжалиги вазирлиги

хўжаликлари ва

корхоналари


“Ўзавто-

транс”

давлат

корпора-

цияси


“Ўзқишло

қ-хўжалик-

таъминот-

тузатиш”

давлат

қўмитаси


бошқа

ташки

лотлар


автомо-

биллар


тиркамали

трактор

лар


автомо-

биллар


автомо-

биллар


автомо

биллар


Қорақалпоғистон

Республикаси


799

245

554

245

554




вилоятлар:










Андижон


2234

1056

1178

606

1178

220

190

40

Бухоро


1414

1052

362

659

362

230

98

65

Жиззах


1820

984

836

468

836

425

29

62

Қашқадарё


3340

1390

1950

950

1950

320

90

30

Навоий


523

450

73

159

73

154

75

62

Наманган


2100

1180

920

680

920

100

200

200

Самарқанд


3924

1548

2376

990

2376

280

109

169

Сурхондарё


4237

2300

1937

1974

1937

150

125

51

Сирдарё


2037

1037

1000

450

1000

300

57

230

Тошкент


1844

821

1023

566

1023

150

90

15

Фарғона


3736

1736

2000

1251

2000

250

135

100

Хоразм


2074

525

1549

525

1549




Жами


30082

14324

15758

9523

15758

2579

1198

1024

Изоҳ: Автомобиль транспортига бўлган эҳтиёж вилоятларнинг буюртманомаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган.