Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.1995 й. 168-сон "1995 йилда бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олиш ва давлатга топширишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.05.1995 й.

N 168



1995 ЙИЛДА БОШОҚЛИ ДОН

ЭКИНЛАРИ ҲОСИЛИНИ ЙИҒИШТИРИБ

ОЛИШ ВА ДАВЛАТГА ТОПШИРИШНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Республиканинг дон мустақиллигини мустаҳкамлаш, бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишни жадал тугаллаш ва давлат ресурсларига дон топширишни кўпайтириш борасида хўжаликларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1995 йилда бошоқли экинлар донини прейскурант нархларда харид қилиш ҳажми 1420 минг тонна миқдорида белгилансин ва "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорациясига 1-иловага мувофиқ камида 680 минг тонна донни эркин нархларда қўшимча равишда сотиб олиш юзасидан контрактация шартномалари тузилишини таъминлаш юклатилсин.

Бошоқли экинлар дони учун прейскурант нархлар 1а-иловага мувофиқ белгилансин.

Хўжаликлар томонидан донни дон қабул қилиш пунктларига етказиб бериш бўйича транснорт харажатлари "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси корхоналари ҳисобига қоплансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган бошоқли экинлар донини йиғиштириб олиш ва топшириш муддатлари бўйича таклифларига 2-иловага мувофиқ розилик берилсин.


3. Ўрим-йиғим ишларини жадаллаштириш ва ҳисоб-китобларни ўз вақтида ўтказиш учун "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси 1995 йилнинг май ойида қишлоқ хўжалиги корхоналарига харид қилинадиган жами дон миқдори қийматининг 40 фоизгачаси аванс тариқасида берилишини таъминласин, дон учун узил-кесил ҳисоб-китобларни унинг амалда харид қилинишига қараб ўтказсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси берилган авансдан иш ҳақи тўлаш, ёнилғи-мойлаш материаллари, ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситалари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва уларга эҳтиёт қисмлар, хизмат кўрсатувчи корхоналар билан ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланилиши устидан назоратни таъминласинлар.


4. Маҳфий


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ҳусанов) Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси билан биргаликда дон ўрим-йиғимида банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш бўйича тавсияномаларни бир ҳафта муддатда хўжаликларга етказсин. Дон ўрим-йиғимида моддий рағбатларни кучайтириш учун хўжаликларга комбайнчилар ҳамда ўрим-йиғим ишларида банд бўлган бошқа ходимлар билан ҳар беш ва ўн кунда ҳисоб-китоб қилиш тавсия этилсин. Ўрим-йиғим мавсуми тугагач, бажарган ишига қараб комбайнчиларга икки тоннагача, юк автомашиналари ҳайдовчиларига ва ўрим-йиғимдаги қўл ишларида қатнашганларга бир тоннагача дон берган ҳолда маҳсулот билан иш ҳақи тўлаш қўллансин.

Марказий банк, "Ўзагросаноатбанк", "Ўзсаноатқурилишбанк" ўрим-йиғим мавсуми қатнашчилари билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш учун хўжаликларни нақд пул билан таъминласинлар.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ҳусанов), "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" (Жабборов), "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси (Носиров),"Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси:

шу йилнинг 20 майигача дон ўриш-йиғиш комбайнларини, йиғиб олинган донни ташиш учун транспррт воситаларини, уруғлик донни тозалаш машиналарини, хирмонларни, юклаш воситаларини, ёнғинга қарши курашиш ва бошқа асбоб-анжомларни тайёрлаб қўйишни таъминласинлар. Зарур эҳтиёт қисмлар ва резинатехника буюмлари резервларини яратиш чора-тадбирларини кўрсинлар. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича комбайнларни дон ўрим-йиғимига чиқаришни 3-иловага мувофиқ амалга оширсинлар;

суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун бошоқли дон экинлари ҳосили ўрим-йиғими тугагач бушаган майдонларни тайёрлаш ҳамда дон ва силосбоп маккажўхори, картошка, сабзавот ва ўсиш даври қисқа бўлган бошқа экинларни вилоятлар бўйича 4-иловага мувофиқ такрорий экиш ишларини қисқа муддатларда ўтказсинлар;

бошоқли дон экинлари ҳосилини ўз вақтида ўриб-йиғиб олишда ва ерларни такрорий экин экишга тайёрлашда фермерларга ва аҳолига амалий ёрдам кўрсатсинлар.


7. "Ўзмашсаноат" уюшмаси (Собиров) ва "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (Жабборов) дон ҳосилини йиғиштириб олиш даврида саноат корхоналарини хўжаликларга техника ёрдами кўрсатиш вазифаси билан туманларга 5-иловага мувофиқ бириктириб қўйсинлар.


8. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси (Маҳамаджонов):


1995 йилги дон ҳосилининг элеваторларда, дон қабул қилиш корхоналарида ва узоқ пунктларда, дон етиштириш жойларида узлуксиз қабул қилиб олинишини таъминласин;

донни давлат ресурсларига кўплаб топширтириш мақсадида жамоа хўжаликлари, кооперативларнинг уюшмалари, хўжаликларнинг бошқа турлари, шунингдек деҳқон (фермер) хўжаликлари билан донни эркин нархлард харид қилиш учун шартномалар тузиш ишларини авж олдирсин.


9. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ва "Ўздонмаҳсулот" давлат копорациясига, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмасига, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясига 1996 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари уруғлигини ғамлаб қўйишни 6-иловага мувофиқ таъминлаш тавсия қилинсин.


10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари зарурат бўлганда қайд этилган вилоятларнинг хўжаликларида 1996 йил ҳосили учун экиш мақсадида буғдойнинг серҳосил навлари уруғликларини республика ташқарисидан келтиришни таъминласинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг дон ҳосилини йиғиштириб олиш жойларида, уларни хирмонга ва дон қабул қилиш пунктларига, шунингдек сақлаш жойларига ташиш чоғида қатъий қўриқланишини ва ҳисобга олинишини таъминласинлар, бунинг учун назорат постлари ташкил этсинлар.


12. "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси (Ахметов), "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси дон ҳосилини йиғиштириб олиш даврида Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари хўжаликлари билан шартномалар асосида, автомашиналарнинг 2 сменада ишлашини ҳисобга олган ҳолда, юк автомобилларини ҳайдовчилар, хизмат кўрсатувчи ходимлар ва тузатиш воситалари билан биргаликда хўжаликларнинг буюртманомаларига мувофиқ миқдорда ва муддатларда юборсинлар.


13. "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси дон ҳосилини йиғиштириб олиш ва ташиш учун ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсин, уларнинг хўжаликларга узлуксиз берилишини таъминласин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 15 майдаги

168-сон қарорига

1-ИЛОВА


1995 йилда республика хўжаликларида

бошоқли экинлар донини харид қилиш

ҲАЖМЛАРИ


минг тонна



Ялпи ҳосил


Харид қилиш


Жами


шу жумладан


прейскурант нарх бўйича


эркин нарх бўйича


Қорақалпоғистон Республикаси


90

-


-

вилоятлар






Андижон


218

137

87

50

Бухоро


176

107

72

35

Жиззах


349

240

165

75

Қашқадарё


618

420

275

145

Навоий


86

52

30

22

Наманган


208

130

80

50

Самарқанд


418

287

205

82

Сурхондарё


293

200

145

55

Сирдарё


256

175

125

50

Тошкент


316

216

150

66

Фарғона


217

136

86

50

Хоразм


55

-

-

-

Жами


3300

2100

1420

680

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 15 майдаги

168-сон қарорига

1а-ИЛОВА


1995 йилги бошоқли экинлар дони учун харид нархлари

бир тоннаси учун, сўм

Буғдой


2000

Жавдар


1730

Арпа


1600

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 15 майдаги

168-сон қарорига

2-ИЛОВА


1995 йилги бошоқли экинлар донини

ўриб-йиғиб олиш ва топшириш

МУДДАТЛАРИ

Ўриб-йиғиб олиш


Дон топшириш


бошланиши


тугаши


бошланиши

тугаши

Қорақалпоғистон Республикаси


03. 06

25. 06



вилоятлар






Андижон


23. 05

13. 06

28. 05

20. 06

Бухоро


20. 05

15. 06

25. 05

20. 06

Жиззах


20. 05

20. 06

25. 05

01. 07

Қашқадарё


18. 05

20. 06

25. 05

25. 06

Навоий


20. 05

25. 06

01. 06

25. 06

Наманган


20. 05

30. 06

05. 06

30. 06

Самарқанд


20. 05

25. 06

01. 06

01. 07

Сурхондарё


15. 05

15. 06

20. 05

15. 06

Сирдарё


25. 05

01. 07

05. 06

01. 07

Тошкент


25. 05

20. 06

05. 06

01. 07

Фарғона


20. 05

15. 06

10. 06

01. 07

Хоразм


25. 05

20. 06

-

-

ЖАМИ


15. 05

01. 07

20. 05

01. 07

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 15 майдаги

168-сон қарорига

3-ИЛОВА


1995 йилги бошоқли экинлар ҳосили ўрим-йиғимида

ишлайдиган қрим-йиғим комбайнлари


ўрим-йиғим комбайнлари,

жами


шу жумладан, 1995 йилда

келтирилганлари


Қорақалпоғистон Республикаси


200*


вилоятлар




Андижон


320

-

Бухоро


389

42

Жиззах


843

52

Қашқадарё


1914

312

Навоий


228

25

Наманган


562

154

Самарқанд


1000

50

Сурхондарё


687*

25

Сирдарё


420*

74

Тошкент


598*

100

Фарғона


710

300

Хоразм


150*

10

ЖАМИ


8021

1144

-------------------------

* - шоли ўриш-йиғиш комбайнларини жалб этишни ҳисобга олган ҳолда






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 15 майдаги

168-сон қарорига

4-ИЛОВА


1995 йилда бошоқли дон экинлари ҳосили йиғиштириб

олингандан кейин бўшаган майдонларга такрорий

қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган

МАЙДОНЛАР


(минг гектар)



Жами



шу жумладан


дон ва

силос

учун

макка

жўхори


сабзавот

лар


картошка


Бошқа

экинлар


Қорақалпоғистон Республикаси


20

6

3,0

0,3

10,7

вилоятлар





,


Андижон


50

30

6,0

1,8

12,2

Бухоро


51

21

5,0

1,4

23,6

Жиззах


52

30

5,0

1,5

15,5

Қашқадарё


102

42

6,5

1,8

51,7

Навоий


20

7

4,5

0,9

7,6

Наманган


35

20

7,0

2,1

5,9

Самарқанд


81

31

10,5

2,5

37,0

Сурхондарё


72

37

5,5

1,0

28,5

Сирдарё


60

32

6,0

1,1

20,9

Тошкент


80

48

11,0

2,5

18,5

Фарғона


62

44

6,0

2,1

9,9

Хоразм


15

3

4,0

1,1

6,9

Жами


700

351

80,0

20,1

248,9

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 15 майдаги

168-сон қарорига

5-ИЛОВА


1995 йилги бошоқли экинлар дони ҳосилини йиғиштириб

олиш даврида ёрдам кўрсатиш учун "Ўзмашсаноат" уюшмаси

ва "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив

қўмитаси заводларининг туманларга

БИРИКТИРИБ ҚЎЙИЛИШИ

Туманлар


Заводлар


Бахмал


Ўзбекистон станоксозлик заводи


Зомин


Қўқон ремонт заводи


Фориш


Жиззах ремонт заводи


Булунғур


Самарқанд ремонт заводи


Бойсун


Шўрчи ремонт заводи


Денов


Денов ремонт заводи


Шеробод


Термиз ремонт заводи


Оҳангарон


Тошкент тажриба ремонт-механика заводи


Ғаллаорол


"Тошкент трактор заводи" ишлаб чиқариш бирлашмаси

Ғузор


Тошкент агрегат заводи

Косон


Қарши ремонт заводи 

Қамаши


Тошкент экскаватор заводи

Чироқчи


"Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи" ишлаб чиқариш бирлашмаси


Яккабоғ


Тошкент қишлоқ хўжалиги кимё машинасозлиги заводи

Нурота

Навоий кон-металлургия комбинатининг ремонт-механика заводи


Нуробод

Чирчиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи

Ховос


Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи


Оқолтин


Гулистон ремонт заводи


Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 15 майдаги

168-сон қарорига

6-ИЛОВА


Республика хўжаликларида бошоқли экинлар донининг

1995 йил ҳосилидан ғамлаб қўйиладиган уруғлик

ҲАЖМЛАРИ


минг тонна


Жами

шу жумладан, давлат ресурслари учун


Қорақалпоғистон Республикаси


15.5

4

вилоятлар:




Андижон


28.0

7.0

Бухоро


25.0

1.8

Жиззах


58.9

12.4

Қашқадарё


84.7

8.4

Навоий


13.9

1.5

Наманган


23.3

1.5

Самарқанд


61.8

10.3

Сурхондарё


36.2

3.5

Сирдарё


31.5

1.8

Тошкент


35.4

2.8

Фарғона


29.3

1.0

Хоразм


8.5

-

ЖАМИ:


452.0

52.0*

-------------------------

* - давлат дон харидлари ҳажмига киритилган.