Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 179а-сон, Молия вазирлигининг 96-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 49-сон "Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 26.09.2013 й. Қарори (АВ томонидан 18.10.2013 й. 2518-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.10.2013 й.

N 2518

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.09.2013 й.

N 179а


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.09.2013 й.

N 96


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.09.2013 й.

N 49


ҚАРОРИ



Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори

ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини

рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 433-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини имтиёзли рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

З. Рўзиев

Молия вазири

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 21 октябрь, 42-сон, 569-модда