Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.1997 й. 227-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида тузилган заём тўғрисидаги битим доирасида пахтачиликни такомиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш ҳақида" 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон қарорини қисман ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН
ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ
ЎРТАСИДА ТУЗИЛГАН ЗАЁМ ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМ
ДОИРАСИДА ПАХТАЧИЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲАҚИДА" 1995 ЙИЛ 31
ОКТЯБРДАГИ 421-СОН ҚАРОРИНИ ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ
ТЎҒРИСИДА
Қишлоқ хўжалигини бошқариш тузилмасидаги ўзгаришлар муносабати билан ва лойиҳада назарда тутилган муддатларга мувофиқ тендер савдоларини ўз вақтида ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Пахта лойиҳасини амалга ошириш доирасида асбоб-ускуналар, техника, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа материаллар харид қилиш юзасидан халқаро ва маҳаллий танлов савдоларини ташкил этиш бўйича тендер комиссияси қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон қарорининг тендер комиссияси таркибига доир 5-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов