Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2005 й. 117-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.05.2005 й.

N 117



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

"СИФАТ" ЎЗБЕКИСТОН ПАХТА ТОЛАСИНИ

СЕРТИФИКАТЛАШ МАРКАЗИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта чигити ресурсларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 31 мартдаги 93-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 7 майдаги 220-сон қарорининг 2-банди ва ушбу қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 19-20-сон, 140-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., N 5, 24-модда.