Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.1998 й. 122-сон "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.1998 й.

N 122



"СИФАТ" ЎЗБЕКИСТОН ПАХТА ТОЛАСИНИ

СЕРТИФИКАТЛАШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон пахтасининг юқори ликвидли хом ашё товарлари халқаро бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш, пахта толасини жўнатишдан олдин юқори даражада сертификатлашни таъминлаш ва унинг пахта биржаларидаги қиймат кўрсаткичларини кўтариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси, "Ўздавстандарт" маркази, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Пахта лойиҳасини амалга ошириш агентлигининг минтақавий лабораториялар тармоқларига эга бўлган "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази (Ўзбекистон "Сифат" маркази)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон "Сифат" маркази "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси таркибига кирувчи Пахта маҳсулотини ва каноп толасини стандартлаш ва сертификатлаш "Сифат" бошқармаси ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан Битим асосида фаолият кўрсатувчи "Пахта" толасини сертификатлаш ва маркетинг" кичик лойиҳасини жорий этиш бўлими негизида ташкил қилинади ва уларнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Сифат маркази билан биргаликда бир ой муддатда халқаро ташкилотларни марказнинг ташкил этилганлиги тўғрисида хабардор қилсин ва унинг тегишли ихтисослаштирилган халқаро ташкилотларга аъзо бўлиб киришига доир зарур тадбирларни амалга оширсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида тузилган Заём тўғрисидаги битим доирасида Пахтачиликни такомиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш ҳақида 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон қарорига 6-иловага мувофиқ республикада пахта толасини сертификатлаш вилоят лабораторияларини қуриш ва жиҳозлаш амалга оширилаётгани маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Сифат маркази пахта толасини албатта сертификатлашни таъминлаш мақсадида марказ ва унинг минтақавий лабораторияларини пахта толасини сертификатлаш органи сифатида белгиланган тартибда Ўздавстандарт марказида аккредитация қилсин.


7. Ўзбекистон Сифат маркази, пахта лойиҳаси қатнашчиси сифатида, даромад ва мулк солиқларидан, божхона пошлиналаридан ва йиғимларидан рўйхатдан ўтказилган вақтидан бошлаб 5 йил муддатга озод қилинсин.

9. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Сифат марказини ва унинг минтақавий лабораторияларини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


10. Ўзбекистон Сифат маркази Тошкент шаҳар, Маннон Уйғур кўчаси, Қизил Шарқ берк кўчаси, 109-уйга жойлаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида тузилган Заём тўғрисидаги битим доирасида Пахтачиликни такомиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш ҳақида 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

12-банднинг биринчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

12-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 2-иловадаги Сифат бошқармасига сўзлари Ўзбекистон Сифат марказига сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 3, 11-модда.