Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Иқтисодиёт вазирлигининг 12-сон, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 5/4-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ЭГ-01/10-6731-сон, Молия вазирлигининг 78-сон "Хўжаликлар томонидан улар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотларини сотиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 05.11.2012 й. Қарори (АВ томонидан 14.11.2012 й. 1193-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.11.2012 й.

N 1193-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.11.2012 й.

N 12


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.11.2012 й.

N 5/4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.11.2012 й.

N ЭГ-01/10-6731


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.11.2012 й.

N 78


ҚАРОРИ



"Хўжаликлар томонидан улар ихтиёрида

қолдириладиган пахта толаси ва бошқа пахта

маҳсулотларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида


(2012 йил 24 ноябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сон "Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 36-сон, 359-модда) ва 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 130-модда) қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва Молия вазирлигининг 2002 йил 5 декабрдаги 6-0/8, 202, ЭГ-01/01-4902, 136-сон "Хўжаликлар томонидан улар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1193, 2002 йил 5 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 23-24-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Ушбу қарор "Ўзпахтасаноат" уюшмаси ва Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

З. Рўзиев

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

     

Э. Ғаниев

Молия вазири

Р. Азимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 46-47-сон, 529-модда