Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2001 й. 477-сон "2002 йилда пахта хом ашёси етиштириш, ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ҳамда навларни янгилашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.12.2001 й.

N 477



2002 ЙИЛДА ПАХТА ХОМ АШЁСИ

ЕТИШТИРИШ, ҒЎЗАНИ НАВЛАР БЎЙИЧА

ЖОЙЛАШТИРИШ  ҲАМДА НАВЛАРНИ

ЯНГИЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ва ғўза навларини янгилашни янада такомиллаштириш, барча майдонларга ғўзанинг толаси сифати бўйича халқаро стандартлар ва талабларга жавоб берадиган, тезпишар ва юқори ҳосилли селекция навларини жойлаштириш, 2002 йил пахта ҳосили учун чигит экиш ва ҳосилни йиғиб-териб олишга доир барча ишлар комплексининг ўз вақтида ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" уюшмасининг 2002 йил ҳосили учун чигит экиш майдонлари, ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ва пахтанинг ялпи ҳосили миқдори тўғрисидаги хўжаликларнинг ҳисоб-китобларига асосланган 1 ва 2-иловаларга мувофиқ таклифларига розилик берилсин.

Белгилансинки, пахта хом ашёси тайёрлаш бўйича топшириқ бажарилган тақдирда тасдиқланган давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш  ҳажмларидан ортиқча етиштирилган пахта толаси шартнома нархларида сотилади.


2. 2002 йил вегетация даврида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва сув хўжалиги тизимлари бўйича сув  олиш лимитлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари сув олишнинг белгиланган лимитларини уларни ўн кунликлар бўйича тақсимлаган ҳолда барча сувдан фойдаланувчиларга етказсинлар ҳамда уларга қатъий риоя қилинишини таъминласинлар.


3. "Ўзпахтасаноат уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

2002 йил 1 февралгача уруғлик пахта тозаланишини ҳамда 20 февралгача 4-иловага мувофиқ миқдорда уруғлик чигит тайёрлаб қўйилишини тугалласинлар. Юқори сифатли уруғлик чигит хўжаликларга фақат дориланган ҳолда ва  сертификатлар мавжуд бўлган тақдирда, ғўза селекция навларининг тасдиқланган жойлаштирилишига қатъий мувофиқ равишда  берилиши таъминлансин;

2002 йил 15 февралгача 5-иловага мувофиқ уруғлик чигитни вилоятлараро ташишни тугалласинлар.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ҳокимларининг агросаноат комплексини ривожлантириш масалалари учун мутасадди бўлган биринчи ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги  ҳамда "Ўзпахтасаноат" уюшмаси раҳбарлари 2002 йил ҳосили учун ғўзани 2 ва 6-иловаларга мувофиқ навлар бўйича жойлаштиришга доир белгиланган топшириқларга ҳамда чигит экиш нормаларига қатъий риоя қилинишини таъминласинлар.

Туманлар ва хўжаликлар раҳбарлари навларни жойлаштириш белгиланган тартибининг ўзбошимчалик билан бузилишига йўл қўймасинлар,  улар айбдор шахсларга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:

навларни жойлаштиришнинг тасдиқланган тартибига риоя қилиниши устидан назоратни таъминласинлар, туманларда тавсия қилинган ғўза навларининг иккитадан ортиқ, хўжаликларда эса - биттадан ортиқ нави экилишига йўл қўймасинлар, биттадан ингичка толали ва ўрта толали нав экиладиган хўжаликлар бундан мустасно;

2002 йил 1 мартгача уруғлик пахта учун чигит экиладиган хўжаликлар рўйхатини танлов асосида қайта кўриб чиқсинлар;

ғўзанинг янги, истиқболли ва районлаштирилган навларини кўпайтирувчи элита-уруғчилик хўжаликлари ишини алоҳида назоратга олсинлар, ушбу навларни юқори унумдор ва сув билан таъминланган ерларга  эксинлар, агротехника ва уруғчиликка доир тадбирларни юқори даражада ўтказсинлар;

хўжаликларда ғўзанинг янги навлари ўзбошимчалик билан синаб кўрилишига йўл қўймасинлар. Бундай навларни синаш фақат илмий-тадқиқот институтларининг экспериментал базаларида, янги навларни дастлабки кўпайтириш хўжаликларида ҳамда давлат нав синаш участкаларида олиб борилсин.


6. 2002 йил ҳосили пахта хом ашёси  учун харид нархлари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, пахта хом ашёсининг 2002 йилда навлар бўйича жойлаштириш учун тасдиқланган барча селекция навлари 8-иловага мувофиқ уч гуруҳга бўлинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 26 декабрдаги 501-сон қарори билан тасдиқланган пахта хом ашёсининг сифат кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда улар  учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби, селекция навлари харид нархларига тузатиш коэффициентлари сақлаб қолинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда ўзларига қарашли таркибий бўлинмаларга ва пахта етиштирувчиларга харид нархлари прейскурантини ва ҳисоб-китоб тартибини етказсин;

жаҳон бозорида пахта толасига нархлар конъюнктураси ўзгаришини  ҳисобга олган ҳолда 2002 йил 10 августгача Вазирлар Маҳкамасига  пахта хом ашёси харид нархлари бўйича таклифлар киритсин.

9. "Ўзқишлоқхўжаликкимё" акциядорлик компанияси, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги уруғлик чигитларни белгиланган муддатларда тайёрлашни тугаллаш учун зарур миқдор ва ассортиментдаги уруғликни дорилаш воситаларининг "Пахтасаноат" ҳудудий бирлашмаларига икки ҳафта муддатда етказиб берилишини таъминласинлар.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, "Ўзқишлоқхўжаликкимё" акциядорлик компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўздавуруғликназорат" маркази уруғлик чигитни дорилаш сифати устидан кундалик назорат ўрнатсинлар, хўжаликларга қоғоз қопларга жойланмаган ва дориланмаган чигитлар берилишига йўл қўймасинлар.


10. "Ўзқишлоқхўжаликкимё" акциядорлик компанияси минерал ўғитларни биринчи навбатда уруғчилик хўжаликларига ҳамда қишлоқ хўжалиги илмий муассасаларига озиқли моддалар бўйича қатъий мутаносибликда ва товар пахта етиштирувчи хўжаликлар учун белгиланган меъёрлардан 10 фоиз ортиқ миқдорда етказиб берсин.


11. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш мақсадида "Ўзагромашсервис" уюшмаси машина-трактор парклари томонидан 2002 йилда пахта етиштирувчи хўжаликларга кўрсатиладиган механизациялашган хизматлар қийматининг 25 фоизи миқдорида чегирмалар белгилансин.


12. Махфий.


13. Ғўзаларнинг мазкур қарорга қатъий мувофиқ равишда навлар бўйича жойлаштирилишига ва уларни ўстиришнинг нав агротехникаси талаблари бажарилишига риоя этилишини назорат қилиш учун 9-иловага мувофиқ таркибда махсус ишчи комиссия тузилсин.

Ишчи комиссия  чигитни экишга тайёрлашдан бошлаб ғўзанинг бутун вегетация даврида ҳар бир навнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда:

далаларнинг экишдан олдин тайёрланиши ва чигитнинг экилиши;

ниҳолларни ундириб олиш, уларни парвариш қилиш муддатлари ва сув режимига риоя қилиш;

зараркунандаларга ва касалликларга, шунингдек қурғоқчиликка чидамлилик;

ниҳолларнинг ривожланиши ва ҳосилнинг етилиши босқичлари;

теримга тушиш, теримнинг давом этиш муддатлари ва пахтанинг ҳосилдорлиги;

селекция навлари рейтинггига кўра пахта хом ашёси ва пахта толасининг сифат кўрсаткичлари устидан мониторинг олиб борсин.

Мониторингни ва кузатувларни ҳисобга олган ҳолда 2002 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш  якунларига кўра 2003 йил ҳосили учун ғўзани навлар бўйича жойлаштириш юзасидан таклифлар киритилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда вазирликлар ва идоралар томонидан ўз норматив ҳужжатларининг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 19 декабрдаги

477-сон қарорига

1-ИЛОВА



2002 йилда пахта майдони ва ялпи ҳосили

Минтақалар


Пахта майдони,

минг гектар


Ялпи ҳосил,

минг тонна


Қорақалпоғистон Республикаси


80

186,0

вилоятлар:




Андижон


107,6

310,0

Бухоро


128,2

400,0

Жиззах


105,5

250,0

Қашқадарё


164,0

420,0

Навоий


43,0

120,0

Наманган


94,0

270,0

Самарқанд


110,0

250,0

Сурхондарё


120,0

380,0

Сирдарё


115,3

264,0

Тошкент


110,0

280,0

Фарғона


115,3

340,0

Хоразм


95,0

280,0

Жами:


1387,9

3750,0

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 19 декабрдаги

477-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси бўйича 2002 йил

ҳосили учун ғўзанинг рўйхатдан ўтказилган

ва истиқболли навларини жойлаштириш

минг гектар

Минтақалар


Жами

экин

майдо

ни


Шу жумладан навлар бўйича:


тезпишар навлар:


Оқ-

дарё-

6


Ан-

Боё-

вут-2


С-

4727


Ома

д


Нам

ан

ган-

77


Тош-

кент-

6


Юл

дуз


Чим

бой-

3010


Тез

пиш.

нав.

бўйи

ча

жами


Қорақалпоғистон Республикаси


80,0

27,4


50,3





2

79,7

вилоятлар:












Андижон


107,6

15,5



6,2





21,7

Бухоро


128,2









0

Жиззах


105,5


44,9

4,1






49,0

Қашқадарё


164,0









0

Навоий


43,0

15,4

3,7







19,1

Наманган


94,0

7,2




13,4

6,7



27,3

Самарқанд


110,0

85,6



22,7





108,3

Сурхондарё


120,0





7,9




7,9

Сирдарё


115,3


73,3





4,5


77,8

Тошкент


100,0





12

4,8



16,8

Фарғона


115,3




4,3


14,7



19,0

Хоразм


95,0







13,1


13,1

Жами:


1387,9

151,1

121,9

54,4

33,2

33,3

26,2

17,6

2

439,7

Жадвал давоми


Шу жумладан навлар бўйича:


ўртапишар навлар


Бухо

ро-6


С-

6524


175-

Ф


Оқ-

қўр-

ғон-2

С-

6530


Ар-

му-

ғон


АН-

402


Тер-

миз-

31


Гул-

ба-

ҳор


Қар-

ши-8


Ан-

Ўзбе-

кистон

-4


Ша-

роф-

75


Ўртап

ишар

навлар

бйича

жами


Қорақалпоғистон

Республикаси














0

вилоятлар:















Андижон



44,7


6,4


26,4







77,5

Бухоро


125,5












125,5

Жиззах



55,4











55,4

Қашқадарё


100

12,8



42





8



162,8

Навоий


23,4












23,4

Наманган



55,2









6,2


61,4

Самарқанд














0

Сурхондарё


28,5



57,9


2,3


20





108,7

Сирдарё



13,7







22,5




36,2

Тошкент



91,1











91,1

Фарғона



8,8





26,4






35,2

Хоразм


2


56,3









5,7

64

Жами:


279,4

281,7

56,3

64,3

42

28,7

26,4

20

22,5

8

6,2

5,7

841,2

Жадвал давоми


Шу жумладан навлар бўйича:


истиқболли навлар:


С-2609


С-7510


Меҳр


Хоразм-

127


Истиқбол

ли навлар

бўйича

жами


Янги

навлар


Қорақалпоғистон

Республикаси






0

0,3

вилоятлар:








Андижон






0

8,4

Бухоро



1,5



1,5

1,2

Жиззах






0

1,1

Қашқадарё






0

1,2

Навоий






0

0,5

Наманган






0

5,3

Самарқанд






0

1,7

Сурхондарё






0

3,4

Сирдарё






0

1,3

Тошкент




0,5


0,5

1,6

Фарғона


50,9




50,9

10,2

Хоразм





14

14

3,9

Жами:


50,9

1,5

0,5

14

66,9

40,1


Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 19 декабрдаги

477-сон қарорига

3-ИЛОВА



2002 йил вегетация даврида Амударё ва Сирдарё

дарёлари ҳавзасидан Қорақалпоғистон Республикаси

ва вилоятларнинг суғориш учун сув олиш лимитлари


Жами


Шу жумладан:


Дарё ҳавзасидан


Ички кичик дарё ва

сойлардан


млн куб метр


%


млн куб метр


%


Республика бўйича жами


29275

17432

60

11843

40

Амударё ҳавзаси бўйича


12875

9360

73

3515

27

Қорақалпоғистон Республикаси


2895

2895

100



вилоятлар:







Қашқадарё


3099

2115

68

984

32

Бухоро


2205

2205

100



Навоий (Амударё, Зарафшон)


854

368

43

486

57

Самарқанд (Зарафшон)


2045



2045

100

Хоразм


1777

1777

100



Ундан ташқари:

Сурхондарё


2843

765

27

2078

73

Сирдарё ҳавзаси бўйича


13557

7307

54

6250

46

Андижон


2251

591

26

1660

74

Наманган


2071

1837

89

234

11

Фарғона


2626

1005

38

1621

62

Жиззах (Сирдарё, Зарафшон)


1667

1496

90

171

10

Сирдарё


1910

1910

100



Тошкент (Чирчиқ)


3032

468

15

2564

85

Изоҳ: Об-ҳаво шароитлари ва суғориш манбалари суви миқдорига қараб сув олиш лимитлари ўзгартирилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 19 декабрдаги

477-сон қарорига

4-ИЛОВА



2002 йил ҳосили учун уруғлик

чигитни тайёрлаш бўйича

ТОПШИРИҚ

минг тонна


Тозалаш ва сортларга

ажратиш


Туксизлантириш ва

калибрлаш


Дорилаш


Қорақалпоғистон

Республикаси


10

0,3

5,9

вилоятлар:





Андижон


12

8

8,0

Бухоро


14

0,2

9,5

Жиззах


8,5

4,4

7,7

Қашқадарё


16

1,1

12,0

Навоий


6

0,2

3,0

Наманган


9

4

6,9

Самарқанд


14

1,5

7,3

Сурхондарё


10

1,8

8,8

Сирдарё


9

5

8,2

Тошкент


12

2,5

7,4

Фарғона


13,5

3

8,5

Хоразм


11

1

7,0

Жами


145

33

100

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 19 декабрдаги

477-сон қарорига

5-ИЛОВА



2001 йил ҳосили учун уруғлик чигитни

вилоятлараро етказиб бериш бўйича

ТОПШИРИҚ

Жўнатувчи

(вилоятлар)


Олувчи

(вилоятлар)


Селекция

навлари


Репродукция


Уруғлик

миқдори

(тонна)


Андижон вилояти

Наманган вилояти

АН-402


элита

10



АН-402


1

62



Ан-402


2

100



Армуғон


1

10



Меҳнат


2

5


Фарғона вилояти

АН-402


элита

40



АН-402


1

275



АН-402


2

130



Оқдарё-6


элита

5



Оқдарё-6


1

10



Оқдарё-6


2

130


Жиззах вилояти

С-6524


3

1000




Жами


1777

Бухоро вилояти

Қашқадарё вилояти

Бухоро-6


элита

5



Бухоро-6


1

70



Бухоро-6


2

1180


Жиззах вилояти

Бухоро-6


1

10


Сирдарё вилояти

Бухоро-6


2

10


Хоразм вилояти

Бухоро-6


2

200




Жами


1475

Қашқадарё вилояти

Андижон вилояти

Қарши-8


2

10




Жами


10

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Навбаҳор


2

20




Жами


20

Наманган вилояти

Андижон вилояти

С-6770


элита

10




Жами


10

Самарқанд вилояти

Қорақалпоғистон

Республикаси

Оқдарё-6


1

10



Оқдарё-6


2

150



Оқдарё-6


3

850


Андижон вилояти

Омад


элита

5



Омад


1

100


Навоий вилояти

Оқдарё-6


2

300



Оқдарё-6


3

450


Фарғона  вилояти

Оқдарё-6


элита

5



Оқдарё-6


1

20




Жами


1890

Сурхондарё вилояти

Андижон вилояти

Оққўрғон-2


элита

5



Оққўрғон-2


1

50 (туксиз)



Оққўрғон-2


2

220(туксиз)



Оққўрғон-2


3

250(туксиз)


Наманган вилояти

Оққўрғон-2


1

20(туксиз)



Оққўрғон-2


2

50(туксиз)


Сирдарё вилояти

Навбаҳор


2

30(туксиз)


Фарғона вилояти

Оққўрғон-2


2

10 (туксиз)


Тошкент вилояти

Наманган-77


1

50 (туксиз)


Қашқадарё вилояти

Бухоро-6


2

200(туксиз)




Жами


885

Сирдарё вилояти

Андижон вилояти

Гулбаҳор


3

10


Жиззах вилояти

Гулбаҳор


3

45


Қашқадарё вилояти

Гулбаҳор


3

10


Наманган вилояти

Тошкент-6


элита

3




Жами


68

Тошкент вилояти

Андижон вилояти

С-6524


элита

5



С-6524


1

160



С-6524


2

160



Омад


1

93



Омад


2

360


Наманган вилояти

С-6524


элита

5



С-6524


1

50


Жиззах вилояти

С-6524


1

50



С-6524


2

400



С-6524


3

1200


Сирдарё вилояти

С-6524


1

30



С-6524


2

100



С-6524


3

500


Қашқадарё вилояти

С-6524


элита

5



С-6524


1

30



С-6524


2

100



С-6524


3

1015




Жами


4263

Фарғона вилояти

Андижон вилояти

С-2609


элита

6



С-2609


1

10



С-2609


2

60



С-2609


3

350



С-6524


2

500



Ан-512


2

22 (туксиз)



С-6770


элита

2


Наманган вилояти

Тошкент-6


элита

5



Тошкент-6


1

60



С-2609


2

10



С-2609


3

70



Меҳнат


2

5


Қашқадарё вилояти

Меҳнат


2

7



С-2609


3

2


Сирдарё вилояти

С-6524


2

400




Жами


1509

Хоразм вилояти

Қорақалпоғистон Республикаси

Меҳнат


2

32


Сирдарё вилояти

Меҳнат


2

5




Жами


37

Ҳаммаси





11944

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил  19 декабрдаги

477-сон қарорига

6-ИЛОВА



Қўлланиладиган экиш схемалари ва

чигит экиш нормалари

Экиш схемаси


Уялар сони, гектарига

минг дона


Уруғлик сарфи кг/гектар


бир уяга 5-6 дона тукли

чигит экилганда


(1000 дона чигитнинг

оғирлиги 110 грамм)


бир уяга 5,5 дона

туксиз чигит

экилганда


(1000 дона

чигитнинг оғирлиги

105 грамм)


60х12-1

138,9

84,0

80,2


60х15-1

111,1

67,2

64,2


90х8-1

138,9

84,0

80,2


90х10-1

111,1

67,2

64,2


90х12-1

92,6

56,0

53,5


90х15-1

74,1

44,8

42,8


90х20-2

55,5

67,2

64,2


60х30-2х12х1

(қўшқаторли)


185,2

112,0

106,9

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 19 декабрдаги

477-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ғўзанинг асосий селекция навларининг

истиқболлилигига кўра гуруҳланиши

Асосий гуруҳлар


Селекция навлари


I гуруҳ

Бухоро-6, С-6524, С-6530, Қарши-8, Термиз-31


II гуруҳ

С-4727,Тошкент-6, Юлдуз, Оқдарё-6, Наманган-77, Ан-Боёвут-2, Омад, Шароф-75, Ан-Ўзбекистон-4, Ан-402, Оққўрғон-2, Армуғон, Гулбаҳор, янги навлар


III гуруҳ

Чимбой-3010, 175-Ф


Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 19 декабрдаги

477-сон қарорига

9-ИЛОВА



Ғўза навларининг жойлаштирилишига риоя

қилинишини назорат қилиш ва монторинги

бўйича ишчи комиссияси

ТАРКИБИ

1.

Бегалиев С.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси


2.

Ёқубжонов О.Ё.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


3.

Нурматов Ш.Н.

-

Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори 


4.

Аҳмедов Б.Э.


-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар  вазирининг биринчи ўринбосари


5.

Бўриев Р.А.

-

"Сифат" марказининг бош директори


6.

Дьячков В.В.

-

"Ўзпахтасаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари


7.

Сатторов Т.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи


8.

Мубораков А.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи


9.

Комилов Т.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг республика пахта уруғчилиги бошқармаси  бошлиғи


10.

Муродов С.Ғ.

-

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссияси раиси


11.

Қобулов И.Қ.

-

Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари


12.

Сатторов Ш.С.

-

Қашқадарё  вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари


13.

Қўчқоров Ж.Қ.

-

Қорақалпоғистон  Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири


14.

Иброҳимов П.Ш.

-

Пахта селекцияси ва уруғчилиги институтининг бош директори


15.

Аҳмедов Ж.Х.

-

"Пахта" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори


16.

Абдукаримов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биологияси институти директори