Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.03.2001 й. 148-сон "Хоразм-шакар" давлат корхонасини хом ашё билан таъминлаш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.03.2001 й.

N 148



"ХОРАЗМ-ШАКАР" ДАВЛАТ

КОРХОНАСИНИ ХОМ АШЁ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда шакар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, "Хоразм-шакар" давлат корхонасининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, уни хом ашё билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Озиқовқатсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлигининг:

- қанд лавлаги экин майдонларини Хоразм вилояти хўжаликларида 10 минг гектар майдонда жамлаш, 2001 йилда қанд лавлаги ялпи ҳосилини 220 минг тоннагача етказиш тўғрисидаги;

- мавсумлар оралиғидаги даврда "Хоразм-шакар" давлат корхонасида шакар хом ашёсидан 126 минг тоннагача шакар ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги қанд лавлаги экинларини фақат муттасил юқори қанд лавлаги ҳосили олинаётган ва суғориш сувлари билан кафолатли таъминланган хўжаликлардагина жойлаштирсинлар, қанд лавлаги ўстириш технологиясига риоя этилиши устидан қатъий назоратни таъминласинлар. Базавий қанд миқдори камида 15,5 фоиз бўлиши белгилаб қўйилсин.


2. Қуйидагилар:

- шакар хом ашёсидан шакар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 2001-2002 йилларда "Америкас интернешнл Инк" (АҚШ) компаниясининг 1,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги бевосита инвестицияларини жалб этган ҳолда шакар заводининг қисман реконструкция қилиниши;

- "Америкас интернешнл Инк" (АҚШ) компанияси лойиҳа бошланган вақтдан бошлаб 10 ой мобайнида шакар хом ашёсини қайта ишлайдиган заводни ишга тушириш мажбуриятини ўз зиммасига олиши маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ушбу лойиҳани Ўзбекистон Республикасининг 2001 йилги инвестиция дастури аниқ манзилли қисмининг бевосита хорижий инвестициялар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган лойиҳалар бўлимига киритсин.


3. "Озиқовқатсаноат" уюшмаси:

- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда қанд лавлаги экувчи хўжаликлар билан 2001 йил ҳосилидан қанд лавлаги харид қилиш юзасидан контрактация шартномалари тузишни бир ой муддатда тугалласин, уларда қанд лавлаги экувчи хўжаликларни етиштирилган қанд лавлаги учун,  қанд миқдори ва олинган ҳосилга қараб,  табақалаштирилган ҳақ тўлаш тарзида рағбатлантириш механизмларини назарда тутсин;

- қанд лавлаги экувчи хўжаликларга шартномавий нарх бўйича харид қилинадиган хом ашё қийматининг 40 фоизи миқдорида, хўжаликларнинг илгари олинган аванс бўйича қарзини ҳисобга олган ҳолда, 2 босқичда аванс тўласин, шу жумладан аванснинг 15 фоизини 2001 йил 27 мартгача ва 25 фоизини қанд лавлаги экиб бўлингандан ва ниҳоллар тўлиқ ундириб олингандан кейин тўласин. Берилган аванслар белгиланган тартибда "Ўзагросуғурта" компаниясида суғурта қилинсин;

- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2001 йилда экиш учун, тендер асосида аниқланган нарх бўйича 40 тонна қанд лавлаги уруғи харид қилинишини таъминласин;

- "Америкас интернешнл Инк" (АҚШ) компанияси билан биргаликда, шакар заводи қисман реконструкция қилиб бўлингандан кейин, тендер асосида, ҳар йили 126 минг тонна шакар ишлаб чиқариш учун зарур миқдорда шакар хом ашёси етказиб берилишини таъминласин;

- Украинанинг "Бирюза-4" илмий-техника ширкати билан 2001 йил мавсумида шакар заводини ишга туширишга тайёрлашда қатнашиш учун 10 нафар мутахассисни жалб этиш юзасидан контракт тузсин.

- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги таклиф этилган мутахассисларга меҳнат фаолияти ҳуқуқига белгиланган тартибда рухсатнома берсин.


4. Махфий.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги республика хўжаликларида етиштирилган қанд лавлаги уруғини Қирғизистон Республикасининг Кант шаҳридаги ихтисослаштирилган корхонада қайта ишлаш, кейинчалик қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига олиб келиш (қайтариш) масалаларини бир ҳафта муддатда ҳал этсин.


6. Қуйидагилар божхона тўловлари (божхона расмийлаштирилиши учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод қилинсин:

- "Озиқовқатсаноат" уюшмаси томонидан импорт бўйича келтириладиган 30 тонна қанд лавлаги уруғи;

- қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига қайтариб келтирган ҳолда, Қирғизистон Республикасига қайта ишлашга олиб кетиладиган 10 тонна қанд лавлаги уруғи (соф оғирлиги);

- шакар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган иловага мувофиқ ёрдамчи материаллар ва эҳтиёт қисмлар.


7. "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси ва "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси белгиланган тартибда "Озиқовқатсаноат" уюшмасига қанд лавлаги, шакар хом ашёси, шакар, меласса ва бошқа ёрдамчи материаллар ва асбоб-анжомлар ташиш учун автотранспорт воситалари, шунингдек кодлар ва темир йўл вагонлари ажратсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 27 мартдаги

148-сон қарорига

ИЛОВА



Ёрдамчи материаллар ва эҳтиёт қисмлар

РЎЙХАТИ


1. Металлургия кокси


2. Перлит


3. Кўпик пасайтиргич (шарбат тозалаш учун)


4. Кўпик пасайтиргич (транспортёр-ювиш сувлари учун)


5. Шарбат тозалаш учун тиндиргич


6. Антинакипин


7. Ёпишқоқликни пасайтирувчи суюқлик


8. ТС-қолдиқларни қуюлтирувчи халталар


9. Мембрана пластинкалари матолари


10. Босим пластинкалари матолари


11. СИСМАТ фильтр матоси


12. Эҳтиёт қисмлар