Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.1995 й. 315-сон "Республика боғдорчилиги ва узумчилигида илм-фанни ишлаб чиқариш билан интеграциялашни чуқурлаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.1995 й.

N 315



РЕСПУБЛИКА БОҒДОРЧИЛИГИ ВА

УЗУМЧИЛИГИДА ИЛМ-ФАННИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ БИЛАН ИНТЕГРАЦИЯЛАШНИ

ЧУҚУРЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Илмий бўлинмаларнинг тадқиқотларни ташкил этишдаги ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий қилишдаги мустақилликларини ошириш, юқори пировард натижаларга эришиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Р.Р. Шредер номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси корхоналари ва муассасалари жамоаларининг, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг Р.Р. Шредер номидаги илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасини Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ҳузуридаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб чиқариш корпорациясига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ер фонди ҳудудининг яхлитлиги ва шаклланган ишлаб чиқариш ихтисослашуви корпорация учун сақлаб қолинсин.


2. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси бўлинмаларини жамоа хўжаликларига ҳамда хўжаликларнинг бошқа нодавлат шаклларига айлантиришга доир ташкилий-иқтисодий чора-тадбирларни амалга оширсинлар.

Корпорацияга Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1993 йил 7 январдаги 13-сон қарори 1-бандининг хўжаликларнинг асосий воситалари ва бошқа мол-мулкини меҳнат жамоаларининг мулки қилиб текин бериш ҳақидаги қисмининг амал қилиши жорий этилсин.


3. Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб чиқариш корпорациясининг таркибига ва унинг ижроия аппарати тузилмасига 1 ва 2-иловаларга мувофиқ розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси:

илмий муассасалар ва экспериментал хўжаликларнинг ихтиёрий бирлашмаси ҳисобланади. Корпорация таркибига кирувчи муассасалар ва хўжаликлар хўжалик мустақилликларини ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар. Корпорация таркибига, ўзларининг илмий ва иқтисодий манфаатларининг умумийлиги асосида идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар ва муассасалар ҳам ихтиёрий равишда киришлари мумкин;

корпорация аъзолари билан келишган ҳолда илм-фан ва эришилган ютуқларни ишлаб чиқаришга жорий қилишнинг марказлаштирилган фондларини, шунингдек суғурта, захира ва бошқа фондларни ташкил қилади.


4. Қуйидагилар Илмий-ишлаб чиқариш корпорациясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

илмий тадқиқотларнинг даражасини ошириш, мевали ўсимликлар ва узумларнинг юқори маҳсулли янги навларини яратиш, боғдорчиликда, узумчилик ва виночиликда самарали технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилиш;

илмий ходимлар, мутахассислар ва ходимларнинг меҳнатини уларнинг илм-фанга ва амалиётга қўшаётган аниқ ҳиссаларига боғлиқ равишда рағбатлантириш;

илмий тадқиқотлар соҳасида хорижий мамлакатлар билан кооперацияга киришиш ва илмий тадқиқотлар ишланмаларини жорий этиш.


5. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси давлат дастури бўйича бажариладиган илмий тадқиқотларни, капитал қурилишни ва илмий муассасалардаги болалар боғчаларини бюджетдан маблағ билан таъминлашни Илмий-ишлаб чиқариш корпорациясида сақлаб қолсин.


6. Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Адлия вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси билан келишган ҳолда бир ой муддатда корпорация уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1977 йил 28 сентябрдаги 620-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Деҳқончилик саноати мажмуи бўлимига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 14 августдаги

315-сон қарорига

1-ИЛОВА


Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб

чиқариш корпорацияси таркибига кирувчи

корхоналар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ


1. Р.Р. Шредер номидаги Ўзбекистон боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти


Филиаллари


2. Жиззах

3. Самарқанд

4. Виночилик бўйича

5. Тоғ боғдорчилиги ва узумчилиги бўйича


Мевачилик ва узумчилик тажриба станциялари


6. Фарғона

7. Жанубий Ўзбекистон


Таянч пунктлари


8. Наманган

9. Бухоро

10. Боғбонлар мактаби

11. Карантин питомниги

12. Институтнинг марказий экспериментал базаси


Мевачилик питомниги хўжаликлари


13. Андижон

14. Бухоро

15. Избоскан

16. Навоий

17. Наманган

18. Қарши

19. Самарқанд

20. Тошкент

21. Хоразм


Экспериментал хўжаликлар


22. Бандихон

23. Сирдарё

24. Ойқор

25. Хоразм

26. Чархин экспериментал питомниги

27. Экспериментал вино заводи






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 14 августдаги

315-сон қарорига

2-ИЛОВА


Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб

чиқариш корпорацияси ижроия аппарати

ТУЗИЛМАСИ


Директор кенгаши

Корпорация раиси  институт директори

Илм-фан бўйича раис ўринбосари

Раҳбарият ҳузуридаги хизмат

Ишлаб чиқариш ва иқтисодиёт бўйича раис ўринбосари

Молия ҳисоб-китоб маркази

Прогнозлаш, маркетинг ва сотиш бўлими 







Тафтиш хизмати

Ишлаб чиқариш-техника бўлими







Капитал қурилиш ва дарахтзорларни тиклаш хизмати