Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.03.1993 й. 110-сон "Республика "Қўриқлаш" бирлашмасини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг муассасадан ташқари қўриклаш бош бошқармаси этиб қайта ташкил қилиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.1993 й.

N 110


РЕСПУБЛИКА "ҚЎРИҚЛАШ"

БИРЛАШМАСИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ МУАССАСАДАН

ТАШҚАРИ ҚЎРИКЛАШ БОШ БОШҚАРМАСИ ЭТИБ

ҚАЙТА ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ташкилотлари, муассалари ва корхоналарининг, республика ҳудудида жойлашган хорижий ва қўшма корхоналарнинг мулкларини, моддий ва пул бойликларини қонунга зид тажовузлардан муҳофаза қилиш, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмалар, фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадиида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика "Қўриқлаш" бирлашмаси мавжуд шахсий таркибий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг муассасадан ташқари қўриқлаш Бош бошқармаси этиб қайта ташкил қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг муасасадан ташқари қўриқлаш Бош бошқармаси тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгашининг "Ўзбекистон ССР Жамоат тартибини сақлаш вазирлигининг милиция органлар ҳузуридаги муассасадан ташқари қўриқлаш ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида" 1966 йил 19 апрелдаги 184-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Муталов