Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.1992 й. 359-сон "Паспорт бўлинмалари ва манзил-маълумот бериш бюролари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тариф ставкаларини ўзгартиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.1992 й.

N 359



ПАСПОРТ БЎЛИНМАЛАРИ ВА МАНЗИЛ-

МАЪЛУМОТ БЕРИШ БЮРОЛАРИ ТОМОНИДАН

КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР УЧУН ТАРИФ

СТАВКАЛАРИНИ ЎЗГАРТИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги Қонунга мувофиқ ва янги иқтисодий муносабатларга ўтилиши сабабли Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Паспорт бўлинмалари ва манзил-маълумот бериш бюролари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун фуқаролар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан олинадиган тариф ставкалари тасдиқлансин (илова қилинмоқда).


2. Белгилансинки, СССР Министрлар Советининг 1974 йил 28 августдаги 677-сон қарорининг паспорт бўлинмалари ва манзил-маълумот бериш бюролари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун олинадиган тариф ставкаларининг миқдорини белгилаш қисми қўлланилмайди.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 3 августдаги

359-сон қарорига

ИЛОВА



Паспорт бўлинмалари ва манзил-маълумот бериш

бюролари кўрсатадиган хизматлар учун

ТАРИФ СТАВКАЛАРИ

Пошлина олинадиган ҳужжатлар ва ҳаракатларнинг номи


Ставкаларнинг миқдори


Паспортини берганлик учун


50 сўм

Қишлоқ, овул ва посёлка Кенгашлари учун 200 варақли уй дафтарларини берганлик учун


20 сўм

Якка тартибдаги уй-жой эгаларига уй дафтарларини берганлик учун


10 сўм

Фуқароларни прописка қилганлик ва пропискадан чиқарганлик учун


10 сўм

Чегара зонасига кириш учун пропусклар берганлик учун ва рухсатномаларни расмийлаштирганлик учун


10 сўм

Паспорт йўқолганда, фамилиялар, исмлар, туғилган йил ўзгартирилганда қилинган ишлар учун


50 сўм

Йўқолган паспортнинг ўрнига вақтинча берилган 9-сон маълумотнома учун


3 сўм

Манзил-маълумот бериш бюроси томонидан бериладиган маълумотнома учун:



фуқаролар учун


1 сўм

корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун


3 сўм

Алиментлар ва давлат қарзларини тўлашдан бўйин товлаб юрган шахсларни маҳаллий қидиришни ташкил этиш ва амалга ошириш учун


200 сўм

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миқёсидаги қидирувлар учун


шартномавий нарх бўйича


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 й., 8-сон, 21-модда