Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.11.2010 й. 247-сон "Хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.11.2010 й.

N 247




ХИЗМАТ ТУРАР ЖОЙЛАРИ ОЛИШ

ҲУҚУҚИГА ЭГА БЎЛГАН ШАХСЛАР

РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг туман, шаҳар ички ишлар бўлим (бошқарма)лари бошлиқлари ҳамда шахсий таркиб бўйича махсус инспекция ходимлари учун улар хизмат ўтаётган ҳудудларда қулай яшаш шароитлари яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 январдаги 24-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатида:


а) 16-банд "органларининг" сўзидан кейин "туман, шаҳар ички ишлар бўлим (бошқарма) лари бошлиқлари" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 17-банд "органларининг" сўзидан кейин "шахсий таркиб бўйича махсус инспекция ходимлари" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 44-45-сон, 384-модда.