Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар Рўйхати (ЎзР ВМ 27.01.2000 й. 24-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 27 январдаги

24-сон қарорига

2-ИЛОВА


Хизмат турар жойлари олиш

ҳуқуқига эга бўлган шахслар

РЎЙХАТИ


1. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари (ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз кексалар учун интернат-уйлар)нинг буғқозон қурилмалари операторлари.

2. Насос станциялари, йирик гидроузеллар ва тўғонларга хизмат кўрсатувчи навбатчи техниклар, машинистлар, электр техниклар.


3. Коммунал хизмат кўрсатишнинг сув оқизиш-канализация ва газ хўжалиги авария-диспетчерлик хизматлари усталари, слесарлари.


4. Йўл оралиқлари усталари, тузатувчилари.


5. Газдан муҳофаза қилиш хизмати ходимлари.


6. Сув хўжалиги фойдаланиш участкалари бошлиқлари, гидроиншоотларнинг тартибга солувчилари ва гидропостларнинг кузатувчилари, участка гидротехниклари ва гидроўлчовчилари.


7. Кабелли (радиореле) кучайтириш пунктларига хизмат кўрсатувчи навбатчи техниклар, радио ва телевизион станцияларга, шунингдек, қишлоқ жойлардаги махсус объектларга хизмат кўрсатувчи электр механиклар.


8. Электр тармоғлари ва ёрдамчи станцияларнинг навбатчи муҳандислари, кабелли тақсимлаш тармоғларининг навбатчи муҳандислари ва техниклари.


9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қишлоқ жойлардаги даволаш-профилактика муассасаларининг участка врач-терапевтлари, педиатрлари.

Ногиронлар ва қариялар уйларининг ҳамда ақлан заиф болалар учун ногирон болалар уйларининг директорлари, врач, (фельдшер)лари, катта тиббиёт ҳамширалари, шунингдек, ушбу болалар уйларининг тарбиячилари, санаторийлар ва дам олиш уйларининг бош врачлари, врач (фельдшер)лари, хўжалик ишлари билан шуғулланувчи ҳамширалари.


10. Оилавий болалар уйининг тарбиялаш учун уларга берилган болалар билан бирга яшовчи ота-она-тарбиячилари.


11. Ўрмон, қўриқхона, заказник (дахлсиз ўрмон қўриқхонаси), овчилик хўжаликларининг директорлари, ўрмон хўжалиги ходимлари, ўрмон кезувчилари, ёлланган овчилари.


12. Бошқа жойлардан вақтинчалик таклиф этилган олий тоифали тренерлар ва спорт усталари.


13. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг меҳнат муносабатлари хусусиятига кўра бевосита иш жойи яқинида яшаши керак бўлган ходимлари.


14. Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва профессионал ёнғин хавфсизлиги ходимлари.

15. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг казарма - уй-жой фондига ҳамда коммунал иншоотларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ ишчи ва хизматчилари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг зобитлар таркибидаги шахслар, прапоршчиклар, мичманлар ва белгиланган муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчилари.


16. Ички ишлар органларининг махсус унвонларга эга ходимлари.

18. Ўзбекистон Республикаси туман, шаҳар, вилоят судларининг, Олий суди ва ҳарбий судларининг судьялари.

20. Бошқа минтақалардан ишга таклиф қилинган Президент Девони, Олий Мажлис Котибияти, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари аппаратларининг масъул ходимлари, прокуратура органларининг ходимлари.

21. Депутатлар, Тошкент шаҳрида турар жойга эга бўлмаган Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг ўринбосари.

22. Қишлоқ жойлардаги алоқа бўлимларининг бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари.