Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2003 й. 404-сон "Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.09.2003 й.

N 404



ҚУРИЛИШ СОҲАСИДАГИ

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН ЮРИДИК

ШАХСЛАРГА СОЛИНАДИГАН ЖАРИМАЛАРНИ

УНДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси юридик шахслар томонидан қурилиш соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатларига, тасдиқланган норматив ҳужжатларга, стандартларга, қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар, "Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига ҳамда ушбу Низомга қатъий амал қилсинлар.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималарни ундириш тартибини тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 2 мартдаги 106-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 14-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 17-сон, 151-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., 9-сон, 86-модда.