Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2007 й. 183-сон "Урганч шаҳрида православие черкови қуриш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.2007 й.

N 183




УРГАНЧ ШАҲРИДА ПРАВОСЛАВИЕ

ЧЕРКОВИ ҚУРИШ ТЎҒРИСИДА


"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Урганч шаҳрида православие черкови қурилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Хоразм вилояти ҳокимлиги православие черкови қурилиши учун Урганч шаҳри ҳудудида ер майдони ажратилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Урганч шаҳрида православие черкови қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Урганч шаҳридаги православие черковининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Н.М. Ханов ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев