Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.1997 й. 329-сон "Тошкент шаҳрида Бизнес-марказ қуриш ва ундан фойдаланиш бўйича "ДЭУ - Тошкент" Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.06.1997 й.

N 329



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА БИЗНЕС-МАРКАЗ

ҚУРИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА

"ДЭУ - ТОШКЕНТ" ЎЗБЕКИСТОН-КОРЕЯ

ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республикада халқаро бизнес ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "ДЭУ" корпорацияси (Жанубий Корея) иштирокида Тошкент шаҳрида Бизнес-марказ қуриш ва ундан фойдаланиш бўйича ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бир ой муддатда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Бизнес-марказ қуриш ва ундан фойдаланиш лойиҳасини Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қурилиш майдонида божхона бўлими ташкил этилишини таъминласин.


8. Қўшма корхона Бизнес-марказ мажмуи қурилиши даврида солиқлар, божхона пошлиналари ва йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги Инвестициялар бош бошқармасининг буюртманомасига кўра Бизнес-марказ қурилишига жалб қилинадиган "ДЭУ" корпорацияси ходимларининг ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган рухсатномалар ўз вақтида берилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги Инвестициялар бош бошқармасининг буюртманомасига кўра қўшма корхона ва жалб қилинадиган хорижий шериклар хизматчилари ва мутахассисларига кўп марталик визалар берилишини таъминласинлар.


11. Қўшма корхона масалалари юзасидан ишга келувчи хорижий мутахассисларга визаларни расмийлаштириш, республика ҳудудида яшаш ва транспортнинг барча турларида юриш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                     И. Каримов