Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.1997 й. 257-сон "Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида акциядорлик-тижорат "Пахта-банк" биноси ва теннис корти қуриш учун ер ажратиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.05.1997 й.

N 257




ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ КИТОБ

ТУМАНИДА АКЦИЯДОРЛИК-ТИЖОРАТ

"ПАХТА-БАНК" БИНОСИ ВА ТЕННИС

КОРТИ ҚУРИШ УЧУН ЕР АЖРАТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Китоб туманида акциядорлик-тижорат "Пахта-банк" биноси ва теннис корти қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги таклифи иловага мувофиқ тасдиқлансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 26 майдаги

257-сон қарорига

ИЛОВА



Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида

акциядорлик-тижорат "Пахта-банк" биноси

ва теннис корти қуриш учун ер майдони ажратиш

РЎЙХАТИ

       

Кимга ва қандай мақсадлар учун ер майдони ажратилди


Умумий майдон, га


Шу жумладан доимий фойдаланишга, га


Ажратиб берилган ер эгасининг ва ердан фойдаланувчининг номи ҳамда шу ерларнинг тури


Ер майдони ажратиш шартлари


Китоб туманида акциядорлик-тижорат "Пахта-банк" биноси қуриш учун


0.5

0.5

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги "Китоб" деҳқончилик саноати фирмаси ҳудудидан 0.5 га суғориладиган экин майдони


Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 1996 йил 3 декабрдаги К-413/12-сон қарорида белгиланган шартлар асосида


Китоб туманида теннис корти қуриш учун


2.6

2.6

Қашқадарё вилоятининг "Китоб" деҳқончилик саноати фирмаси ҳудудидан 2.6 га суғориладиган экин майдони


Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 1996 йил 3 декабрдаги К-413/12-сон қарорида белгиланган шартлар асосида