Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.1991 й. 276-сон "Озодлик" обидасининг энг яхши лойиҳаси учун республика танловини ўтказиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.11.1991 й.

N 276




"ОЗОДЛИК" ОБИДАСИНИНГ ЭНГ

ЯХШИ ЛОЙИҲАСИ УЧУН РЕСПУБЛИКА

ТАНЛОВИНИ ЎТКАЗИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонини бажариш юзасидан ва республика жамоатчилигининг истакларини ҳисобга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Мустақиллик майдонидаги "Озодлик" обидасининг энг яхши лойиҳаси учун 1991 йилнинг октябридан 30 декабригача очиқ танлов эълон қилинсин.


2. Танловнинг дастури ва шартлари ҳамда маслаҳатчилар кенгашининг илова қилинган таркиби тасдиқлансин.


3. Тошкент шаҳар ижроия қўмитасига, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига, Ўзбекистон Ёзувчилар, Меъморлар, Рассомлар уюшмаларига танловни юксак ташкилий ва ғоявий-бадиий даражада топширилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги белгиланган мукофотларни маблағ билан таъминлаш манбаини аниқласин.


5. 1991 йил 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси қошида "Озодлик" обидаси қурилишига ҳисса қўшмоқчи бўлган давлат жамоат ва корпоратив ташкилотлари ҳамда алоҳида шахслардан ихтиёрий ҳайрия маблағлари йиғиш учун "Озодлик" обидаси қурилишининг боришини ёритиш топширилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Вице-президенти                                                                 Ш. Мирсаидов






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 1 ноябрдаги

276-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Мустақиллик майдонидаги "Озодлик" обидасининг

чизма лойиҳаси - обида концепциясини ишлаб

чиқиш учун очиқ танлов дастури ва шартлари


Ўзбекистон Президентининг 1991 йил 6 сентябрдаги Фармонига мувофиқ ва республика кўп сонли жамоатчилигининг Тошкентдаги В. И. Ленин майдонини Мустақиллик майдони деб ўзгартириш ҳақидаги хоҳиш-истакларини ҳисобга олиб, бу майдонда "Озодлик" обидаси ўрнатишга қарор қилинган.

Обидани қуриш учун ҳозирги майдон чегарасида жой танланиши лозим.

Обидани майдоннинг қаерига жойлаштириш танловда қатнашадиган муаллифлар ихтиёрига ҳавола этилади.

Ушбу танловни ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва обидани қуриш учун Тошкент шаҳар ижроия қўмитасининг ер ажратиш тўғрисидаги қарори асос ҳисобланади.


Танловни ўтказувчилар:


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Меъморлар уюшмаси ва Рассомлар уюшмаси.


Танловнинг мақсади ва вазифалари


Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги, унинг кўп асрли маданияти ва миллий анъаналари мавзуини монументал санъат ва меъморчилик воситасида намоён этиш.

Меъморий ва монументал ечимдаги лойиҳавий таклифлар "Озодлик" обидасини яратиш ғоясининг майдондаги меъморий-қурилиш мажмуи билан уйғунлашган бўлиши, жой қиёфаси, дендрология вазиятига мос келиши керак.


Танлов шартлари


1. Танлов 1991 йилнинг октябридан 31 декабрига қадар ўтказилади.

2. Танловда қатнашишга меъморлар, ҳайкалтарошларнинг ижодий жамоалари ва барча хоҳловчилар таклиф этилади.

3. Бошланғич манбалар:

ушбу дастур;

масштаби 1:1000 бўлган бош режадан олинган кўчирма нусха;

жойнинг топографик съёмкаси, унга масштаби 1:500 бўлган қизил белгили режа илова қилинган.


Тузиладиган лойиҳа таркиби


Танловнинг лойиҳавий материаллари эркин чизмада 1 х 1 план-счётда тақдим этилади.

1. Майдоннинг 1:500 масштабдаги бош режаси.

2. Фасад, планлар, кесмалар ва перспектива 1:50; 1:25 масштабда берилади.

3. Обида модели 1:25 масштабда берилади (моделнинг энг катта ўлчами 1 м дан ошмаслиги керак).

4. Тушунтирув хати.

5. Фотоальбом (оқ-қора).

Муаллифларнинг хоҳишига кўра қўшимча материаллар берилиши мумкин.

Танлов материаллари тўла ҳолда 1991 йил 30 декабрь соат 18 гача қуйидаги манзилга топширилиши зарур:

Тошкент, Ц-1, Пушкин кўчаси, 7, Ўзбекистон Меъморлар уюшмаси.

Бошқа шаҳарликлар учун кўрсатилган вақт почта квитанциясидаги муддат ҳисобланади.

Кўрсатилган муддатдан кейин топширилган лойиҳалар муҳокамага қўйилмайди.


Танлов иштирокчиларини мукофотлаш


Энг яхши лойиҳавий таклифлар учун қуйидаги мукофотлар белгиланган:

Битта биринчи мукофот - 10000 сўм

Битта иккинчи мукофот - 7500 сўм

Иккита учинчи мукофот - 5000 сўмдан

Учта рағбатлантирувчи мукофот - 2500 сўмдан

Танлов ғолиби лойиҳаин ҳаётга жорий этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Танлов дастури ва шартларига жавоб бермайдиган лойиҳалар, шунингдек муддат ўтагандан кейин топширилган лойиҳалар танлов ҳакамлиги томонидан кўриб чиқилмайди.

1992 йилнинг 10 январидан 25 январигача Ўзбекистон Меъморлар уюшмаси залида жамоатчилик муҳокамаси учун танлов лойиҳаларининг кўргазмаси бўлади.

Танлов якунлари ҳақидаги қарор 1992 йилнинг 1 февралигача қабул қилинади.

Танлов натижалари республика матбуотида ва телекўрсатув орқали эълон қилинади.



"Озодлик" обидасининг энг яхши лойиҳалари

учун танлов ҳакамлиги таркиби

Самандаров Э. С.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари

Усмонов Б. М.

-

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор, ҳакамлик раиси

Жалолов Б. Ф.

-

Ўзбекистон халқ рассоми, ҳакамлик раисининг ўринбосари

Кадуба Л. И.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ходими, танлов ҳакамлиги котиби

Ҳакамлик аъзолари

Маҳмудова Ш. Н.

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири

Муҳитдинов Н. А.

-

Ўзбекистон тарих ва маданият ёдгорликларини сақлаш жамиятининг раиси

Асқаров О. Ҳ.

-

Тошкент шаҳар ижроқўми раиси

Ғоибов Н. Ё.

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

Қодирова Т. Ф.

-

Ўзбекистон Меъморлар уюшмасининг раиси

Қаюмов М. Қ.

-

Ўзбекистон Кинематографчилар уюшмасининг биринчи котиби

Раҳматуллаев А. А.

-

ҳайкалтарош, Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати

Сутягин С. М,

-

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор, Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати

Умарбеков Ж. Ю,

-

Ўзбекистон халқ рассоми

Шапиро Я. И.

-

ҳайкалтарош, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор

Танловнинг маслаҳат кенгаши таркиби

Қодиров П. Қ.

-

Ўзбекистон Республикасининг Навоий номидаги, А. Қодирий номидаги ва Ҳамза номидаги давлат мукофотлари қўмитасининг раиси, Ўзбекистон Республикаси халқ депутати

Одилов С. Р.

-

"СредазНИИТАГ" илмий-текшириш ва лойиҳа институтининг директори

Асқаров А. А.

-

ЎзФА Тарих институти директори, Ўзбекистон Республикаси халқ депутати

Иброҳимов А. И.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг консультанти

Жалолов Б. Ф.

-

Ўзбекистон Рассомлар уюшмасининг раиси

Зоҳидов П. Ш.

-

"УзНИИПИ таъмирлаш" институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Сутягин С. М.

-

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор

Қаюмов М. Қ.

-

Ўзбекистон Кинематографчилар уюшмасининг биринчи котиби

Муҳитдинов Н. А.

-

Ўзбекистон тарих ва маданият ёдгорликларини сақлаш жамиятининг раиси