Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 30-СП-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 53-сон “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини жиҳозлаш ишларига жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 06.05.2015 й. Қарори (АВ томонидан 11.06.2015 й. 2682-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.06.2015 й.

N 2682

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.05.2015 й.

N 30-СП


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК

ХИЗМАТИНИНГ

06.05.2015 й.

N 53


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасининг

Давлат чегарасини жиҳозлаш ишларига жалб қилиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини жиҳозлаш ишларини тезлаштириш ва оптималлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини жиҳозлаш ишларига жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини жиҳозлаш ишларига жалб қилиш тартибига риоя қилиниши устидан тизимли назорат ўрнатсин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

       

А. Абдуҳакимов

Миллий хавфсизлик хизмати раиси

Р. Иноятов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 15 июнь, 23-сон, 311-модда