Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.04.1999 й. Ф-979-сон Фармойиши. Хоразм вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш ҳамда аҳолини меҳнат бандлигини таъминлаш мақсадида тузилган Республика комиссияси фаолияти тўғрисида

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

01.04.1999 й.

N Ф-979



1. Хоразм вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш ҳамда аҳолини меҳнат бандлигини таъминлаш мақсадида Республика комиссияси иловага мувофиқ ташкил этилсин.


2. Республика комиссияси (Б. Ҳамидов) вилоят ҳокимлиги билан биргаликда:

- қишлоқ хўжалигида зарар ҳисобига ишлаётган хўжаликларни таҳлил қилиб, шу асосда ажратилган ерларга уй-жой қуришни ман этиш шарти билан феремер хўжаликларини тузиш;

- кичик ва хусусий корхоналар ташкил этиш ҳамда меҳнатга лаёқфатли аҳолининг уйларида маҳсулот ишлаб чиқаришини ташкил этиш;

- мавжуд имкониятларни янги ерларни ўзлаштиришга шу асосда бу ерларда фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкил этишга қаратиш;

- ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, кучли шўрланган ерларни ҳосилдор экин майдонларига айлантириш чораларини кўрсинлар.

Шулар асосида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси тайёрлансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1999 й., 4-сон, 89-модда