Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.1999 й. 339-сон "Хорижий инвестициялар иштирокидаги меҳмонхона комплексларига имтиёзлар бериш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.1999 й.

N 339



ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ИШТИРОКИДАГИ МЕҲМОНХОНА

КОМПЛЕКСЛАРИГА ИМТИЁЗЛАР

БЕРИШ ТЎҒРИСИДА


Халқаро туризмни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1999 йил 1 январдан бошлаб:

"Бакри Инвестиндо" (Индонезия) компаниясининг "Ле Меридиан" меҳмонхона комплекси ва "Буиг" (Франция) компанияси томонидан Тошкент шаҳрида янги қурилган меҳмонхона меҳмонхона хизматлари бўйича уч йил муддатга қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;

"Бакри Инвестиндо" компаниясининг "Ле Меридиан" меҳмонхона комплекси меҳмонхонани реконструкция қилиш ва бутлаш учун олиб келинадиган асбоб-ускуналар ва материаллар учун 2000 йил 1 январгача қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод этилсин.


2. "Бакри Инвестиндо" компаниясининг "Ле Меридиан" меҳмонхона комплексининг кўрсатилган хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича 1999 йил 1 январдаги ҳолатига кўра бюджет олдидаги мавжуд қарздорлиги 18 ой муддатга кечиктирилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов