Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.1995 й. 210-сон "Ўзбекистон Республикасида халқаро туризмнинг замонавий инфраструктурасини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.06.1995 й.

N 210



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ХАЛҚАРО ТУРИЗМНИНГ ЗАМОНАВИЙ

ИНФРАСТРУКТУРАСИНИ БАРПО ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Буюк ипак йўлини қайта тиклашда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини авж олдириш ва республикада халқаро туризмни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси. Давлат солиқ қўмитаси "Ўзбектуризм" миллий компанияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда туристларни авиа ва темир йўл транспорти орқали ташишда имтиёзлар бериш, шунингдек республика ичидаги ҳамда халқаро линияларда туристик гуруҳларнинг юришлари қийматидан чегирмалар тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

уч ой муддатда Тошкент, Бухоро, Самарканд ва Урганч шаҳарларидаги аэропортларда, темир йўл вокзалларида, шунингдек чегарадаги темир йўл станцияларида туристларга хизмат кўрсатувчи махсус божхона зоналари ташкил этсинлар, уларни замонавий назорат техникаси билан жиҳозласинлар.

6. "Ўзавтойўл" давлат концерни, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўздавнефтмаҳсулот" давлат-акционерлик бирлашмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда туристларга хизмат кўрсатиш учун Тошкент-Самарканд-Бухоро-Урганч-Хива автомобиль йўналишида йўлларни ободонлаштириш, улардан сифатли фойдаланиш ҳамда сервис хизматлари ташкил этиш бўйича 1995-1998 йилларга мўлжалланган комплекс дастурни ишлаб чиқсинлар.

9. "Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси, "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, Маданият ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Ўзбектуризм" миллий компанияси билан биргаликда туристлар бўладиган жойларда амалий ва тасвирий санъат, халқ ижодкорлиги буюмларини, реклама маҳсулотларини тайёрлаш ҳамда сотиш бўйича корхоналар ва ихтисослаштирилган марказлар шохобчаларини ташкил этсинлар.


10. Соғлиқни сайлаш вазирлиги:

"Ўзбектуризм" миллий компанияси билан биргаликда шартнома асосида туристларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминласин;

Молия вазирлиги ва "Ўзбектуризм" миллий компанияси билан биргаликда бир ой муддатда мамлакатимиз туристларини ва хорижий туристларни тиббий суғурта қилиш бўйича таклиф киритсин.


11. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети "Ўзбек-туризм" миллий компанияси билан биргаликда шартнома асосида халқаро туризм соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун "Халқаро туризм" ўқув-ишлаб чиқариш маркази очсин.


12. "Ўзбектуризм" миллий компанияси Ўзбекистон Республикаси тўғридан-тўғри ҳаво йўлларига эга бўлган мамлакатларда туристик ваколатхоналар очсин.


13. Давлат матбуот қўмитаси "Ўзбектуризм" миллий компанияси билан биргаликда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига

"Ипак йўли" халқаро туристик-реклама-ахборот нашри чоп этилишини ташкил этсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов зиммасига юклансин,



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1995 й., N 6, 20-модда.