Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 91-сон, "Ўзбектуризм" Миллий компаниясининг 01/3711-сон "Сайёҳларга хизмат кўрсатилгани учун туристик фирма ва меҳмонхона хўжаликларидан ундириладиган туристик йиғимлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 24.12.2012 й. Қарори (АВ томонидан 04.01.2013 й. 1407-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.01.2013 й.

N 1407-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.12.2012 й.

N 91


"ЎЗБЕКТУРИЗМ" МИЛЛИЙ

КОМПАНИЯСИНИНГ

24.12.2012 й.

N 01/3711


ҚАРОРИ



"Сайёҳларга хизмат кўрсатилгани учун туристик

фирма ва меҳмонхона хўжаликларидан ундириладиган

туристик йиғимлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида


(2013 йил 14 январдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 октябрдаги 288-сонли "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 41-42-сон, 478-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва "Ўзбектуризм" Миллий компанияси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва "Ўзбектуризм" Миллий компаниясининг 2004 йил 29 августдаги 106 ва 19-сон "Сайёҳларга хизмат кўрсатилгани учун туристик фирма ва меҳмонхона хўжаликларидан ундириладиган туристик йиғимлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1407, 2004 йил 13 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 413-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

"Ўзбектуризм" Миллий компанияси раиси

Ф. Ризаев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 7 январь, 1-сон, 13-модда