Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

"Ўзбектуризм" Миллий компаниясининг 13.09.2004 й. 23-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 29.10.2004 й. 9/1005-сон, Ички ишлар вазирлигининг 27.09.2004 й. 7-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 15.09.2004 й. 1/5/4-622-сон "Сайёҳларнинг Ўзбекистон Республикасига келиши ва кетиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 03.11.2004 й. 1421-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.11.2004 й.

N 1421



"ЎЗБЕКТУРИЗМ"

МИЛЛИЙ КОМПАНИЯСИНИНГ

13.09.2004 й.

N 23

     

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ

29.10.2004 й.

N 9/1005

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.09.2004 й.

N 7

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР

ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.09.2004 й.

N 1/5/4-622

     

    

ҚАРОРИ



Сайёҳларнинг Ўзбекистон Республикасига

келиши ва кетиши тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 13 ноябрдан кучга киради)


"Туризм тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 июлдаги "Ўзбектуризм" миллий компанияси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 360-сонли қарори ва туризмга тааллуқли бўлган бошқа амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасига чет эллик туристларни кириб келиши ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элга сайёҳ сифатида сафар қилиш тўғрисидаги қоидаларини тартибга солиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида "Ўзбектуризм" миллий компанияси, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Сайёҳларнинг Ўзбекистон Республикасига келиши ва кетиши тартиби тўғрисидаги" Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 7 март, 908-сон билан рўйхатга олинган "Туристик гуруҳларни хорижга юборишнинг вақтинчалик тартиби" ва 2004 йил 19 май, 1357-сон билан рўйхатга олинган "Ўзбекистон Республикасининг туристик ташкилотлари томонидан чет эллик туристларни қабул қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорлар бекор қилинсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 10 кундан кейин кучга киради.

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси

Б. Ҳусанбоев

Миллий хавфсизлик хизмати раиси

Р. Иноятов

Ички ишлар вазири

З. Алматов

Фавқулодда вазиятлар вазири

Б. Субанов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 44-сон, 468-модда.