Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 02.04.2008 й. 52-мҳ-сон "Айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.04.2008 й. 1783-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.04.2008 й.

N 1783




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

02.04.2008 й.

N 52-мҳ


БУЙРУҒИ



Айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

Давлат реестридан чиқариш тўғрисида


(2008 йил 12 апрелдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2008 йил 1 апрелдаги хулосага ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарорига ва "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2000 йил 19 майдаги 197-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2008 йил 6 мартдаги 750/01-12-сон хатини инобатга олган ҳолда, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 31 августда 166-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Қурилаётган корхоналар ва бошқа объектлар дирекцияларини таъминлаб туриш, шу жумладан техник назорати учун харажатларни белгилаш тартиби";

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 23 ноябрда 545-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш. Асосий ҳолатлар КМК 3.01.04-99" Қурилиш меъёрлари ва қоидалари;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 14 сентябрда 1063-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Давлат бюджети маблағлари ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланаётган бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом" Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақида мазкур Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси мазкур ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Саттаров) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А. Инанбабаев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Адлия вазири                                                                        Р. Муҳитдинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 106-модда.