Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.2007 й. 25-сон "Шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш ҳамда шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари чегараларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2007 й.

N 25



ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ

АЛОҲИДА ТАРТИБГА СОЛИНАДИГАН

ОБЪЕКТЛАРИНИ УМУМДАВЛАТ ВА МАҲАЛЛИЙ

АҲАМИЯТГА МОЛИК ОБЪЕКТЛАР ЖУМЛАСИГА

КИРИТИШ ҲАМДА ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ

АЛОҲИДА ТАРТИБГА СОЛИНАДИГАН ОБЪЕКТЛАРИ

ЧЕГАРАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Республикада шаҳарсозлик фаолиятининг норматив асосларини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, ҳудудлардан оқилона фойдаланиш, табиий бойликларни муҳофаза қилиш, жамият ва давлат манфаатларини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш ҳамда шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари чегараларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2007 йил 1 июлгача бўлган муддатда алоҳида тартибга солинадиган ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган шаҳарсозлик фаолияти объектлари бўйича, уларнинг чегараларини кўрсатган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


3. Қуйидагилар:

алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик объектларидан фойдаланиш ва уларни қуриш махсус қоидаларини манфаатдор вазирликлар (идоралар) иштирокида ишлаб чиқиш;

вазирликлар ва идораларнинг шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш ҳамда шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари чегараларини белгилаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг мониторингини олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги зиммасига юклансин.

4. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу Низомга қатъий амал қилинишини таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 4-6-сон, 46-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 й., N 2-3, 7-модда.