Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2003 й. 463-сон "Капитал қурилишда нархларни шакллантиришнинг смета-норматив базасини такомиллаштириш ва янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.10.2003 й.

N 463



КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА НАРХЛАРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ СМЕТА-НОРМАТИВ

БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ЯНГИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонида ҳамда уни бажариш юзасидан қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида қайд этилганидек, эскирган ва замонавий талабларга мувофиқ бўлмаган амалдаги смета нормалари ва қоидалари тизими ва унинг асосида қурилиш смета қийматининг ошиб кетишига олиб келувчи расценкаларни ишлаб чиқиш қурилиш-технология жараёнини ва умуман қурилиш комплексининг самарали ишлашини мақбуллаштириш йўлидаги, пировард натижада қурилишда лойиҳалаштириш, смета ва технология интизомини мустаҳкамлашдаги бош тўсиқлардан бири ҳисобланади.

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан зарур даражадаги назорат ўрнатилмаганлиги ҳозирги вақтда жуда кўплаб якка тартибдаги ва идоравий смета нормаларининг амалда бўлишига олиб келди, улар кўп ҳолларда "Давархитектқурилиш" қўмитаси тасдиқлаган смета нормативларига зиддир ҳамда уларнинг ўрнини босмоқда.

Кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш, бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ капитал қурилишда нархларни шакллантиришнинг смета-норматив базасини тартибга солиш ва янгилаш, объектлар қурилиши қийматини жорий шартномавий нархларда белгилаш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Белгилансинки, жорий шартномавий нархларни белгилаш учун идоравий смета нормалари фақат улар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан белгиланган тартибда мажбурий равишда келишиб олинган тақдирда кучга эга бўлади.

4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги капитал қурилишда нархларни шакллантиришнинг смета-норматив базасини такомиллаштириш ва янгилаш учун ҳудудлар, тармоқ вазирликлари ва идоралари бўйича қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмлар нархи, қурилиш машиналари ва механизмларидан фойдаланиш қиймати, транспорт харажатлари, қурувчи ишчиларнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ахборот банкини белгиланган тартибда ташкил этсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари қурилиш соҳасида нархларни шакллантиришнинг смета-норматив базасини такомиллаштириш ва янгилаш учун зарур бўлган дастлабки маълумотларни тўплашда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига кўмаклашсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2004 йил ва кейинги йиллар Давлат бюджети лойиҳаларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ, бюджет маблағлари билан бир қаторда, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари маблағларини жалб этган ҳолда, Дастурни амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсинлар.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш қийматини 1991 йил нархлари даражасидаги янги смета нормативлари негизида "ресурс усули" асосида аниқлашга ўтиш тўғрисида" 1997 йил 17 июндаги 306-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов