Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.04.2000 й. ПФ-2595-сон "Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳар қурилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.04.2000 й.

N ПФ-2595



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

АРХИТЕКТУРА ВА ШАҲАР ҚУРИЛИШИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, архитектура, лойиҳалаш ва қурилиш фаолияти даражаси ҳамда сифатини ошириш, шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг шаҳар қурилишини замонавий талабларга ҳамда миллий анъаналарга мос келадиган тарзда комплекс ривожлантиришни таъминлаш, архитектура-шаҳар қурилиши соҳасидаги қимматли меросни сақлаш ва авайлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Республика архитектура-шаҳар қурилиши кенгаши ташкил қилинсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Архитекторлар уюшмасига қуйидагилар тавсия этилсин:

шаҳарлар марказлари ва туманларнинг марказларини, архитектура комплексларини режалаштириш ҳамда барпо этиш лойиҳаларига танловлар ўтказиш борасидаги ишларни фаоллаштириш, жамоатчиликни ва оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда шу лойиҳаларнинг кенг муҳокама этилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" билан биргаликда икки ой муддатда архитекторларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид таклифларни тайёрлаш ва уларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Архитекторлар уюшмасининг раиси ўз лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.

6. Бош режалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдикланадиган республика шаҳарларининг рўйхати тасдиқлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларнинг ҳокимликлари билан биргаликда 2000-2002 йилларда шаҳарлар, туман марказлари ҳамда шаҳар посёлкаларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ва ўзгартишлар киритиш жадвалини тузиб, уни 2000 йилнинг 1 июнига қадар тасдиқлаш учун Республика архитектура-шаҳар қурилиши кенгашига киритсин.

Шаҳарлар, туман марказлари ҳамда шаҳар посёлкаларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чоғида қуйидагилар устувор йўналишлар деб белгилаб қўйилсин:

туташ қишлоқ ҳудудлари билан шаҳарларнинг архитектура-режалаштириш тузилмаси уйғун ривожлантирилишини, шаҳар ҳудудларидан тежамли фойдаланишни, аҳоли истиқомат жойларининг табиий муҳитига эҳтиёткорона муносабатда бўлишни таъминлаш;

замонавий шаҳар марказларини, янги архитектура комплексларини шакллантириш, шаҳарларнинг тарихий-меъморий меросини сақлаб қолиб, уни ривожлантирган ҳолда, қадимдан таркиб топган ҳудудларини реконструкциялаш;

транспорт йўллари схемаларини, муҳандислик-техникавий тизимларини, ўқув-таълим муассасалари тармоқларини, спорт-соғломлаштириш комплексларини ҳамда ижтимоий соҳанинг бошқа объектларини мақбул тарзга келтириб, яшаш муҳитининг қулайлигини оширган ҳолда шаҳарларнинг инфратузилмаларини комплекс янгилаш.

Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар посёлкалари бош режаларга қатъий мувофиқ равишда барпо этилишини таъминлаш ҳамда аҳоли пунктлари бош режаларининг лойиҳаларини ҳамда лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасидаги ишларнинг молияланиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг ҳокимлари зиммасига юклансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул килсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов